Нукусда муз ўртасида қолиб кетган икки бола қутқариб олинди — видео

Чоршанба куни Нукусдаги «Қоскўл» дренаж кўлига ўйнашга чиққан икки нафар 11 ёшли бола муз ёрилиши натижасида сувга тушиб кетган. Ëрдам келгунича, улар музнинг қалинроқ қисмига чиқиб олишган. Қорақалпоғистон ФВБ ходимлари уларни қутқариб, тиббий ёрдам кўрсатишган (видео).

Фарҳод Арзиев Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси этиб тайинланди

Ташқи ишлар вазириниг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси этиб тайинланди. Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров эса ўриндошлик асосида мамлакатнинг Грециядаги элчиси бўлди.

Ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинмаган — ИИВ

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими 1 ноябрдан ниқоб тақиш бекор қилинганлигини айтган видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги «Газета.uz»га тиббий ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинмаганлигини маълум қилди. Ходимнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Байрам кунлари ҳаво илиқ бўлади — Ўзгидромет

Ўзбекистонликлар янги йилни ёғингарчиликсиз, илиқ об-ҳавода кутиб олади. Фақат 4 январь куни ёмғир ёғиши кутилмоқда, шу куни қор фақат тоғли ҳудудларда ёғади. Умуман олганда, Ўзгидромет хабарига кўра, Ўзбекистонда Янги йилда қор ёғиши кам учрайдиган ҳолат. 31 декабрда ёғингарчилик ўртача 4−5 йилда бир марта, 1 январда эса 2−3 йилда бир марта кузатилади.

Нарзулло Обломуродов Экоқўмита раислигига маъқулланди

Экопартия раиси Нарзулло Обломуродовнинг номзоди қуйи палата депутатлари томонидан Экоқўмита раиси лавозимига маъқулланди. Қўмитанинг олдинги раҳбари президент танқидидан сўнг ишдан олинганди.

Қарийб 7 ойда 1hls.uz платформаси фойдаланувчиларига 43,4 млрд сўм тўлаб берилди

Туризм ва спорт вазирлигининг хабар беришича, «Соғлом турмуш тарзи» платформасида (1hls.uz) рўйхатдан ўтганлар сони 1,2 млн кишидан ошди. Шу йилнинг 10 июнидан ҳозирги кунга қадар платформа фойдаланувчиларига пиёда юрганлиги учун 43,4 млрд сўм тўлаб берилган.

Сурхондарёда палеолит даврига оид янги ёдгорлик топилди

Миллий археология маркази ходимлари Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Кўхитанг тоғида ўрта палеолит даврига оид янги ёдгорликни аниқлади.

Энди хорижга чиқишга тақиқни телефон орқали аниқлаш мумкин

Болалар боғчасига навбатга қўйиш, ижро ҳолати бўйича қарздорликни, кадастр объектига ва хорижга чиқишга тақиқни аниқлаш, тадбиркорлар маълумотларини автоматик тарзда, мобил қурилмадаги USSD сўрови ёрдамида олиш имконияти яратилди.

Барча кредитларнинг қарийб ярмини Тошкент олди

1 декабрь ҳолатига кўра, банкларнинг кредит портфели 320,8 трлн сўмни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 18,5 фоизга кўпдир. Жами маблағларнинг деярли ярми Тошкентга йўналтирилган бўлса, Қорақалпоғистон пойтахтдагидан 18,5 баравар кам олган. Қолган вилоятлар ҳам камроқ кредит олишни бошлади.

Ўзбекистонда ярим йилдан бери илк марта коронавирусдан ўлим қайд этилмади

29 декабрь куни охирги 6 ой ичида биринчи маротаба коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмади. Касаллик юқтирганлар сони эса яна 100 нафардан ошиб кетди.

Актам Мухаммадиев адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

Президент қарори билан Актам Мухаммадиев адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

UzAuto Motors янги Chevrolet Equinox нархларини маълум қилди

UzAuto Motors Chevrolet Equinox 2022 йилги моделининг нархни 250 млн сўмдан 391 млн сўмгача этиб белгилади. Компаниянинг ишонтиришича, янги Equinox автомобилининг афзаллиги унинг гибрид тизими ҳисобланади.

Ўзбекистон фуқаролари Украина-Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринди

Россияга киришга тақиқ қўйилган беш нафар Ўзбекистон фуқаролари Луганск вилоятида Украина-Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган вақтда қўлга олинди.

Сўров: 82% ўзбекистонликлар 2022 йилни «хурсандчилик, кўтаринки кайфият»да кутиб олишмоқда

«Ижтимоий фикр» сўрови натижаларига кўра, қарийб 82% ўзбекистонликлар Янги йилни «хурсандчилик, кўтаринки кайфият» билан кутиб олишмоқда. Кўпчилик 2022 йилдан фақат рўшнолик ва яхшиликни кутмоқда.

Шахматчи Жавоҳир Синдаров топ-5 таликка кирди. Жаҳон чемпионатининг биринчи кун натижалари

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунида топ-5 таликка кирди. 16 ёшли спортчи 12 турнинг бирида дунёнинг тўққизинчи рақамли шахматчисини мағлуб этди. Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидовлар ҳозирча етакчилардан ортда қолмоқда.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Янги йилда ўзбекистонликлар энг кўп қандай совға кутишмоқда? «Газета.uz» сўровномаси

«Газета.uz» ўқувчилари орасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, аксарият респондентлар Янги йил байрами совғаси сифатида китоблар ва пулни маъқул кўришади. Байрам кайфиятининг асосий манбаи эса оила даврасида, деб билишади. Шунингдек, респондентларнинг ҳар учтадан биттаси 2022 йилда пандемия ниҳоясига етишини истайди.