«фермерлар» тегли мақолалар


Кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаган — президент
12 феврал 2024, 12:47

Кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаган — президент

Президент Шавкат Мирзиёев кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаганини маълум қилди. Шунингдек, 2024 йил пахтасини сотиш бўйича фьючерс шартномаси тузган фермерларнинг маълум қисми кредитларни ҳалигача олмагани таъкидланди.

Пахта хомашёсини етказиш шартномалари биржа орқали тузилади, фермерлар қисман эркинликка эга бўлади
14 декабр 2023, 15:32

Пахта хомашёсини етказиш шартномалари биржа орқали тузилади, фермерлар қисман эркинликка эга бўлади

2024 йилги ҳосил мавсумидан пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича шартномалар товар-хомашё биржаси орқали тузилади. Фермерлар ортиқча хомашёни, шунингдек, ўз маблағи ҳисобидан етиштирилган пахтани эркин сотиш имкониятига эга бўлади. Фермер ва кластерларни кредитлашнинг янги тизими жорий этилади.

Ўзбекистон фермерлари вилоят ичидаги хоҳлаган кластерини танлаш ва ортиқча ҳосилини сотиш имкониятига эга бўлади — президент
9 ноябр 2023, 20:56

Ўзбекистон фермерлари вилоят ичидаги хоҳлаган кластерини танлаш ва ортиқча ҳосилини сотиш имкониятига эга бўлади — президент

Ўзбекистонда фермерларга ўз фаолиятида қисман эркинлик берилади. Президент фермерлар бир вилоят ичидаги хоҳлаган кластери билан шартнома тузиш ва ортиқча ҳосилни биржа орқали сотиш ҳуқуқига эга бўлишини маълум қилди.

Ўзбекистонда пахта нархини эркин бозор белгилайди — қишлоқ хўжалиги вазири
20 октябр 2023, 15:08

Ўзбекистонда пахта нархини эркин бозор белгилайди — қишлоқ хўжалиги вазири

Фаоллар фермерлар ва кластерлар ўзаро тенг муносабатга киришолмаслиги, фермерларда нарх бўйича тортишиш имкони йўқлигини таъкидлашганди. Бунга жавобан, қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов пахта нархини бозор иқтисодиёти қонунлари бўйича харидорлар ва сотувчилар белгилашини маълум қилди.

Қизириқда ерлари кластерга олиб берилган фермерлар ва ИИО ходимлари ўртасида жанжал келиб чиқди
20 ноябр 2022, 15:06

Қизириқда ерлари кластерга олиб берилган фермерлар ва ИИО ходимлари ўртасида жанжал келиб чиқди

Қизириқда ерлари кластерга олиб берилган 14 нафар фермер ва ИИО ходимлари ўртасида можаро келиб чиқди. ИИВ воқеа иштирокчилари ўзларини трактор остига ташлаш, бир-бирига шикаст етказишга уринмоқчи бўлганини маълум қилди. Депутат Кушербаев фермерлар Олий судда ғалаба қозонганини айтди. Муносабатлар.

«Бир пайтлар пахта майдонидан бир гектар ажратиш жиноят эди» — Шавкат Мирзиёев
6 октябр 2022, 14:45

«Бир пайтлар пахта майдонидан бир гектар ажратиш жиноят эди» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Сирдарёда пахта даласида фермер ва қишлоқ хўжалиги вакиллари билан учрашди. Нав эвазига ҳосилдорликни ошириш, сувдан оқилона фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. «Бир пайтлар пахта майдонидан бир гектар ажратиш жиноят эди, такрорий экин эккан таъқиб қилинарди», — деди давлат раҳбари.

Фермерларга қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳар бир гектари учун 1 млн сўмдан субсидия берилади
26 март 2022, 12:46

Фермерларга қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳар бир гектари учун 1 млн сўмдан субсидия берилади

Президент қарори билан 2022−2023 йилларда синов тариқасида тупроқ унумдорлиги ва пахта ҳосилдорлигини оширган, суғоришнинг янги технологияларини жорий этган фермер ва кластерларга ҳар бир гектар ер учун 1 млн сўмдан субсидия ажратилади. Қолаверса, тупроқ унумдорлигини оширганлик ва эрозиядан муҳофаза қилганлик учун солиқ имтиёзлари ҳам берилади.

Фермерларни қандай муаммолар қийнамоқда — Адлия вазирлиги мониторинги
26 август 2021, 09:10

Фермерларни қандай муаммолар қийнамоқда — Адлия вазирлиги мониторинги

Фермер ва сотиб олувчи ташкилотлар, кластерлар ва етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларда йўл қўйилаётган хатолар, фермер хўжаликларининг 180 млрд сўмдан кўпроқ қарзга ботгани ва бошқалар — Адлия вазирлиги «Фермерга мадад» акцияси доирасида фермерлар манфаатларига энг кўп зарар етказаётган ҳолатларни ўрганмоқда. Вазирлик ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф этиш учун бир қанча чораларни таклиф қилмоқда.

Бўстон тумани ҳокими фермерларни ҳақоратлади. Вилоят ҳокимлиги унга «огоҳлантириш» берди
26 октябр 2020, 16:16

Бўстон тумани ҳокими фермерларни ҳақоратлади. Вилоят ҳокимлиги унга «огоҳлантириш» берди

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитованинг фермерларни соя режасини бажармагани учун ҳақоратлагани акс этган аудио тарқалди. Ҳоким яқинда коронавирусдан даволаниб чиққани ва стрессда қаттиқроқ гапириб юборганини айтди. Вилоят ҳокимлиги унга «огоҳлантириш» берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг