«уй-жой» тегли мақолалар


Ўзбекистон ипотека бозоридаги вазият қандай?
12 август 2021, 10:04

Ўзбекистон ипотека бозоридаги вазият қандай?

Марказий банк 2021 йилнинг биринчи ярмида ипотека бозоридаги вазият юзасидан изоҳ берди. Унга кўра, охирги йилда ипотека кредитлари бўйича қолдиқлар 25,2 фоизга — 30,8 трлн сўмга қадар ошди, муаммоли ипотека кредитлари қолдиқлари ҳам 4 баробардан кўпроққа ўсиб, 480 млрд сўмга етди. Ҳар олтинчи квартира ипотека асосида сотиб олинмоқда. Иккиламчи бозорда ипотека кредитлари кескин кўпайди.

18 ёшга тўлган етим болаларга 1 хонали уй ажратилади — президент қарори
10 август 2021, 20:12 4

18 ёшга тўлган етим болаларга 1 хонали уй ажратилади — президент қарори

Президент қарори билан уйга муҳтож ва 18 ёшга тўлган етим болага 1 хонали, улар ўртасида никоҳ тузилган тақдирда 2 хонали уй-жой ажратиш тартиби белгиланмоқда. Бола 30 ёшга тўлгунча уйни сотиш, гаровга қўйиш ва ижарага бериш қўйиш мумкин эмас. Йил якунига қадар 757 нафар болани уй билан таъминлаш режа қилинган. Бунга қадар етим болаларга бўш турган ётоқхона ва қаровсиз қолган уйлардан ажратиб келинган.

«2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлашимиз зарур» — президент
4 март 2021, 11:38

«2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлашимиз зарур» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев аҳолининг эҳтиёжини қондириш учун йилига 100−150 мингта уй-жой қуриш кераклигини айтди. Шу сабабли, 2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш мўлжалланмоқда. Давлат ипотека дастури асосида 45 мингта уй қурилади.

Кўп болали оилаларга уй-жой ажратиш тартибига ўзгартириш киритилди
4 январ 2021, 23:12

Кўп болали оилаларга уй-жой ажратиш тартибига ўзгартириш киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши талаби бекор қилинмоқда. Бунга қадар Оила кодексига

Эски ва авариявий уйларни таъмирлаш ва қайта қуриш бўйича реновация дастурлари қабул қилиниши мумкин
2 сентябрь 2020, 16:26

Эски ва авариявий уйларни таъмирлаш ва қайта қуриш бўйича реновация дастурлари қабул қилиниши мумкин

Республика бўйича 260 та эски кўп қаватли уйларни таъмирлаш ҳамда 193 та авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларни бузиб, улар ўрнига янги уй-жойларни қуриш таклиф этилмоқда. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Бектемир туманида 50−60 минг киши учун кўп қаватли уйлар қурилади
24 август 2020, 19:58

Бектемир туманида 50−60 минг киши учун кўп қаватли уйлар қурилади

Пойтахтнинг Бектемир тумани ҳудудини Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари ҳисобидан кенгайтириш режалаштирилмоқда. Энг камида 50−60 минг киши учун кўп қаватли уйлар қуриш мўлжалланган. Президент Шавкат Мирзиёев сайловолди дастуридаги шаҳарда 5 йилда 500 та уй қуриш бўйича ваъдасини 2,5 йилда бажарганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг