Адлия вазирлиги тадбиркорлар учун ягона ҳуқуқий манба — Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқмоқда. Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг сўзларига кўра, ҳужжатнинг қабул қилиниши қонун ҳужжатларини меъёрлаштириш ва давлатнинг тадбиркорлик соҳасига аралашувини қисқартиришга хизмат қилади.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади. Сентябргача 77 та шундай зона очилади.
Давлат иштирокидаги аксарият корхоналар молиявий беқарорлиги сабабли у учун оғир юк бўлиб қолмоқда, деди Шавкат Мирзиёев. Кейинги икки йилда давлат иштирокидаги корхоналар сони камида 3 баравар камайтирилиши режалаштирилган.
1 октябрдан бошлаб тадбиркорларга «Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси»ни бериш амалиёти жорий қилинади. Белгилар «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифалар бўйича 12 ой муддатгача берилади. Бунда «яшил» белгига эга тадбиркорнинг фаолияти Санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан ўрганилиши ва текширилишига йўл қўйилмайди.
Шавкат Мирзиёев ҳокимлар ва банкирларни тадбиркорлар билан ишлаш тизими йўқлиги сабабли танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, 59 та туман ва шаҳрда бизнес муҳит «ёмон» деб баҳоланган. «Тадбиркорга хиёнат қилган одам — сиёсатимизга хиёнат қилган бўлади», — деди президент.
Ўзбекистондаги 7 миллиондан ортиқ хонадоннинг 300 мингга яқини (4,1 фоизи) эҳтиёжманд ҳисобланади. Уларни камбағаликдан чиқариш чоралари кўрилмоқда. 8 миллиондан ортиқ фуқарога қарийб 30 триллион сўмлик имтиёз ва преференциялар берилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг