Наманганда 5 йилдан буён севишиб келаётган икки ёш ота-оналарини ўзаро турмуш қуришларига рози қилиш мақсадида бир-бирини пичоқлади. Қиз вафот этди, йигит шифохонада.
4 август куни Россиянинг Қозон шаҳридан чартер рейс орқали Ўзбекистонга олиб келинган ва «Саёхат» меҳмонхонасига карантинга олинган 31 ёшли деновлик эркак, меҳмонхонанинг 4-қаватидан ўзини улоқтириб ўз жонига қасд қилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тошкентнинг Олмазор туманида аёл киши ўзини вольтли электрузатиш тармоғи устуни ташламоқчи бўлди. ИИББ ва ёнғин-қутқариш қисми ходимлари уни пастга туширишди.
Фарғонада стикерсиз такси ҳайдовчиси жарима майдончасида дарахтга ўзини осмоқчи бўлди. Миллий гвардия ходимлари уни тўхтатиб қолди.
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 18 ёшли Моҳинур Жўраева осилган ҳолатда топилди. Унинг онаси куёвини айбламоқда, деб ёзди Daryo.uz. «Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Асли Фарғона вилоятидан бўлган фуқаро Юқоричирчиқ туманида жойлашган карантин комплексида ичида ўзини осиб қўйган ҳолда топилган. Прокуратура дастлабки тергов ишларини олиб бормоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг