«пенсия» тегли мақолалар


Тошкентда пенсия пулларини «еб кетган» «Халқ банки» кассирига жиноят иши қўзғатилди
2 феврал 2021, 16:40

Тошкентда пенсия пулларини «еб кетган» «Халқ банки» кассирига жиноят иши қўзғатилди

Мирзо Улуғбек тумани «Халқ банки» филиали сайёр касса ҳисобчиси 170 млн сўм миқдоридаги пенсия ва нафақаларни талон-тарож қилганлиги аниқланди. Банк ҳодими ушбу пулларни ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён тарқатмасдан, ўзлаштиргани маълум бўлди.

Ишламайдиган фуқаролар пенсия олишлари мумкин бўлади
18 январ 2021, 16:46

Ишламайдиган фуқаролар пенсия олишлари мумкин бўлади

1 июлдан бошлаб ишламайдиган фуқаролар пенсияга чиқишлари учун, уларнинг турмуш ўртоқлари ҳар ойда ўз даромадидан ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин бўлади. 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, ҳеч қандай қўшимча ҳужжатлар сўралмасдан ҳисобланади.

Ўзбекистонда 800 нафарга яқин 100 ёшдан ошган фуқаролар бор
12 октябр 2020, 13:30

Ўзбекистонда 800 нафарга яқин 100 ёшдан ошган фуқаролар бор

1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 794 нафар 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан ошган фуқаролар пенсия ва нафақа олишади. Бир асрдан зиёд умр кўрганларнинг 131 нафари эркак, 663 нафари аёллардир. Уларнинг энг кўпи — 143 нафари Қашқадарё вилоятида яшайди.

Пенсия ва нафақалар 10 фоизга оширилиши режалаштирилмоқда
30 июл 2020, 15:32

Пенсия ва нафақалар 10 фоизга оширилиши режалаштирилмоқда

1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 10 фоизга оширилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, 14 ёшгача болалари бўлган оилалар ва 2 ёшгача бўлган болага қараш учун нафақа олувчилар сонини ошириш кўзланмоқда. Бу тўғрисидаги фармон яқин орада имзоланиши режалаштирилмоқда.

Абдулазиз Хайдаров Пенсия жамғармасига раҳбар бўлди
18 июн 2020, 09:20

Абдулазиз Хайдаров Пенсия жамғармасига раҳбар бўлди

Ҳукумат қарорига биноан Абдулазиз Хайдаров Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг