Ўзбекистонда 1 октябрь ҳолатига кўра, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида туриб, пенсия ва нафақа олаётган 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан ошганлар сони 794 нафарни ташкил қилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

100 ёшдан ошганларнинг 131 нафари (16,5 фоиз) эркак ва 663 нафар (83,5 фоиз) аёл.

Шулардан 143 нафари Қашқадарё вилоятида, 120 нафари Сурхондарё вилоятида, 78 нафари Самарқанд вилоятида, 76 нафари Фарғона вилоятида, 64 нафари Тошкент вилоятида, 59 нафари Наманган вилоятида, 56 нафари Андижон вилоятида, 37 нафари Бухоро вилоятида, 36 нафари Хоразм вилоятида, 31 нафари Жиззах вилоятида, 27 нафари Навоий вилоятида, 25 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ва 19 нафари Сирдарё вилоятида истиқомат қилади.

Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 383 нафар пенсия ва нафақа олувчи 100 ёшга тўлди. Уларнинг 70 нафари (18,3 фоиз) эркак ва 313 нафари (81,7 фоиз) аёллардир.