«мск» тегли мақолалар


Қўлланма: сайлов участкасини аниқлаш ва уни ўзгартириш
8 октябр 2021, 12:18

Қўлланма: сайлов участкасини аниқлаш ва уни ўзгартириш

24 октябрь куни президент сайловларида қайси сайлов участкасида овоз беришингиз мумкинлигини биласизми? Сизга бириктирилган сайлов участкасини ўзгартириш мумкинми? «Газета.uz» фуқаролар учун сайлов участкасини аниқлаш ва уни ўзгартириш бўйича қўлланмани тақдим этади.

МСК Алишер Қодиров ва Нарзулла Обломурадовни президентликка номзод сифатида рўйхатга олди
11 сентябрь 2021, 17:06

МСК Алишер Қодиров ва Нарзулла Обломурадовни президентликка номзод сифатида рўйхатга олди

Шанба куни МСК Миллий тикланиш партиясидан Алишер Қодировни ҳамда Экологик партиядан Нарзулла Обломурадовни президентликка номзод сифатида рўйхатга олди. МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг сўзларига кўра, уларга гувоҳномалар тез кунларда топширилади.

Номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари қандай текширилади? МСК вакили билан суҳбат
11 сентябрь 2021, 08:45

Номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари қандай текширилади? МСК вакили билан суҳбат

Номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини текшириш тартиби қандай ва кимлар томонидан амалга оширилади? Имзо варақалари қандай ҳолатларда ҳақиқий эмас деб топилади? «Газета.uz» мухбирининг шу ва бошқа саволларига МСК котиби Худоёр Маматов жавоб берди.

Пандемия даврида президент сайлови: МСК махсус йўриқномани қабул қилди
25 август 2021, 14:23

Пандемия даврида президент сайлови: МСК махсус йўриқномани қабул қилди

МСК пандемия даврида президент сайловини ўтказишга оид махсус йўриқномани қабул қилди. Унга кўра, тана ҳарорати юқори бўлган фуқаролар сайлов участкасига киритилмайди, улар учун очиқ ҳавода кўчма сайлов қутилари ташкил қилинади. Қолаверса, яширин овоз бериш кабиналарига парда осилмайди. Сайлов бошланишидан 6 соат олдин овоз бериш бино ва хоналари дезинфекция қилинади.

Хориждаги ўзбекистонликлар учун 49 та давлатда стационар ва кўчма сайлов пунктлари ташкил этилади
11 август 2021, 16:53

Хориждаги ўзбекистонликлар учун 49 та давлатда стационар ва кўчма сайлов пунктлари ташкил этилади

Чет элда истиқомат қилаётган ўзбекистонликларнинг президент сайловида қатнашиши учун 49 та давлатда 54 та стационар ва 316 та кўчма сайлов пункти ташкил этилади. Жумладан, Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги бош консулхонаси ва БМТдаги ваколатхонасида ягона сайлов участкаси бўлади. Ҳозиргача хориждаги сайловчиларнинг бирламчи рўйхати ҳам шакллантирилди.

Президент сайлови учун партияларнинг ваколатли вакиллари рўйхатга олинди
29 июл 2021, 18:21

Президент сайлови учун партияларнинг ваколатли вакиллари рўйхатга олинди

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайлови учун бешта партиянинг ваколатли вакилларини рўйхатга олди. Улар МСК мажлислари, ҳужжатларни топшириш, имзо варақалари тўғри тўлдирилганини текшириш, овозларни санаб чиқиш жараёнларида иштирок этади.

ЕХҲТнинг махсус миссияси президент сайловига тайёргарлик жараёнини ижобий баҳолаган — МСК
26 июл 2021, 14:49

ЕХҲТнинг махсус миссияси президент сайловига тайёргарлик жараёнини ижобий баҳолаган — МСК

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик жараёни бўйича «жуда ижобий» хулоса берганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, миссия ўтган сайловлар бўйича ЕХҲТнинг тавсияларини сайлов амалиётига жорий этилишини ҳам ижобий баҳолаган.

«Бу қонун чиқарувчиларимизга боғлиқ». МСК раиси ўринбосари президентликка мустақил номзод кўрсатиш ҳақида
24 июл 2021, 14:31

«Бу қонун чиқарувчиларимизга боғлиқ». МСК раиси ўринбосари президентликка мустақил номзод кўрсатиш ҳақида

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров сайловчилар ташаббускор гуруҳлари мустақил равишда ўз номзодини кўрсатиш масаласини ҳал этиш қонун чиқарувчиларга боғлиқ эканлигини қайд этди. Ушбу масала ЕХҲТнинг ДИИҲБ миссиясининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида кўтарилган эди.

Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси бўлди
5 феврал 2021, 11:24

Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси бўлди

Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси лавозимига тасдиқланди. У бунга қадар қарийб 16 йил давомида Марказий сайлов комиссияни бошқарган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг