«газ таъминоти» тегли мақолалар


Айрим ҳудудларга электр энергия навбатма-навбат етказиб берилади, газда ҳам узилишлар кузатилмоқда
26 январ 2022, 09:41

Айрим ҳудудларга электр энергия навбатма-навбат етказиб берилади, газда ҳам узилишлар кузатилмоқда

Энергетика вазирлиги республиканинг айрим ҳудудларида электр энергия таъминоти навбатма-навбат етказиб берилишини маълум қилди. Бунга 64 та газ конининг иши вақтинча тўхтатилиб, ИЭСларда ишлаб чиқариш ҳажми қисқариши сабаб бўлган. Қолаверса, Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилояти ҳамда пойтахтнинг айрим жойларида газ пасайган ёки умуман ўчган.

«Судга бериш керак». Русланбек Давлетов — электр энергиядаги узилишлар сабаб тадбиркорлар зарар кўраётгани ҳақида
13 ноябр 2021, 18:49 1

«Судга бериш керак». Русланбек Давлетов — электр энергиядаги узилишлар сабаб тадбиркорлар зарар кўраётгани ҳақида

Адлия вазири газ ва электр таъминотидаги узилишлар сабаб тадбиркорлар зарар кўраётгани борасида фикр билдирар экан, шартнома шартини бажармагани учун таъминотчи корхоналар устидан судга мурожаат қилиш кераклигини айтди. «Шу йўл билан ҳаммасини тартибга солса бўлади. Масъулияти албатта ошади, тўлаб кўрсин зарарни кейин билади қанақа ҳал қилишини», — деди Русланбек Давлетов.

Огоҳлантиришсиз газ ўчирилишига йўл қўйилмайди — «Ҳудудгазтаъминот»
29 сентябрь 2021, 13:51

Огоҳлантиришсиз газ ўчирилишига йўл қўйилмайди — «Ҳудудгазтаъминот»

«Ҳудудгазтаъминот» эндиликда огоҳлантиришсиз газ ўчирилишига йўл қўйилмаслигини маълум қилди. Таъкидланишича, ҳозирда хонадонларга 2 млн га яқин электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилган ва қарздорлик ҳақида SMS-хабарнома юборилиб, истеъмолчига 5 кун муддат берилади.

«Тўловни кечиктирган фуқаро жарима тўлайди, лекин огоҳлантиришсиз электр таъминотини узган таъминотчига чора кўрилмайди» — депутат
8 июл 2021, 16:01

«Тўловни кечиктирган фуқаро жарима тўлайди, лекин огоҳлантиришсиз электр таъминотини узган таъминотчига чора кўрилмайди» — депутат

Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова барча коммунал хизматлар учун аҳоли ва таъминотчи ўртасида тузиладиган шартномалар қайта кўриб чиқилиши кераклигини таъкидлади. «Электр таъминоти учун тўловни 5 кунга кечиктирган фуқаро жарима тўлайди ёки таъминотдан узиб қўйилади. Лекин ҳеч қандай огоҳлантиришсиз электр таъминоти тўхтатилса ёки кучланиш ортиб кетгани сабабли хонадонлардаги электр асбоблар ишдан чиқса, таъминотчига чора кўришнинг имкони йўқ», — деди у.

Тошкентнинг Яшнобод ва Сергели туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди
17 март 2021, 10:25

Тошкентнинг Яшнобод ва Сергели туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Газ тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан 17 март куни Тошкентнинг Яшнобод ва Сергели туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Тошкент ва Ромитан туманларида 2,7 млрд сўмлик газ ўғирлангани аниқланди
26 январ 2021, 13:51

Тошкент ва Ромитан туманларида 2,7 млрд сўмлик газ ўғирлангани аниқланди

Бош прокуратура департаменти Тошкент ва Ромитан туманларида тадбиркорлар 2,7 млрд сўмлик газ ўғирланганини аниқлади. Улар сарфлаган миқдор қиш мавсумида 200 тагача хонадонни узлуксиз газ билан таъминлашга етиши маълум бўлди. Ишбилармонларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг