Азамат Абдураимов Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан истеъфога чиқди.
WBA ва IBF бўйича жаҳон чемпиони боксчи Муроджон Аҳмадалиевга президент совғалари — Тошкентдан уч хонали квартира ва Tracker автомобили топширилди.
WBA ва IBF йўналишлари чемпионлиги учун ўтказилган жангда Муроджон Аҳмадалиев америкалик Даниэль Романни очколар ҳисобига мағлуб этди.
Беш карра МБА чемпиони, америкалик баскетболчи Кобе Брайант Калифорнияда вертолёт қулаши оқибатида вафот этди. У 41 ёшда эди.
Бокс бўйича Олимпиада лицензиясини берувчи мусобақа хавфли вирус тарқалиши туфайли Хитойдан бошқа мамлакатда ўтказилиши мумкин. Турнир мартга кўчирилди.
3−14 февраль кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида Осиё-Океания қитъалари учун бокс бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа ҳаёт учун хавфли корона-вируснинг тарқалиши сабаб бекор қилинди.
Таиландда ўтказилаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яримфинал доирасида Саудия Арабистонига ютқазиб қўйди. Энди учинчи ўрин учун баҳсда қатнашиб, олимпиада йўлланма олиш имкони бор.
«Локомотив»нинг собиқ ўйинчиси Жамшид Искандеров фаолиятини K-League'да — Жанубий Кореянинг «Сеонгнам» клубида давом эттиради.
Тошкентнинг «Локомотив» ОЧЛ плей-офф ўйинида ўз уйида Тожикистоннинг «Истиқлол» клубига ютқазиб қўйган ҳолда мусобақани тарк этди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятидаги 18-жангида мексикалик Адриан Эстреллани биринчи раундда нокаутга учратди.
IBF ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳамда россиялик Сергей Липинц ўртасида бўладиган чемпионлик жангини расман тасдиқлади.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари Жанубий Корея жамоасидан мағлубиятга учраганига қарамай, Осиё чемпионатининг чорак финалига чиқди.
Ўзбекистонлик машҳур спорт гимнастикачи Оксана Чусовитина 2020 йилда Токиода ўтказиладиган олимпиададан кейин фаолиятини якунлашини маълум қилди.
Ўзбекистонлик Маҳмуд Муродовнинг UFC доирасида бразилиялик Антонио Карлос Жуниорга қарши ўтказидагина жанги бекор қилинди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари Таиландда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида Эрон жамоаси билан ўйинда ғалаба қозона олмади.
Паратаэквондо бўйича Ўзбекистон тарихидаги биринчи Олимпиада лицензиясини атлет Гулжаной Наимова қўлга киритди.
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги Бразилияда Антонио Карлос Жуниорга қарши ўтказилади.
Мудофаа вазирлиги томонидан 5 километрдан ортиқроқ масофага югуриш бўйича «Ватанпарварлик акцияси» кичик марафони ўтказилди.
Миллий терма жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистоннинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси, Вадим Абрамов эса энг яхши мураббий деб тан олинди.
Ўзбекистонлик ММА жангчиси Маҳмуд Муродов UFC рейтингида ТОП-15 га кирган спортчининг шартномага имзо чекишини кутаётганини билдирди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг