Таиландда ўтказилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси бугун яримфинал доирасида Саудия Арабистони терма жамоаси қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Ўйин давомида Ўзбекистон терма жамоаси устунликка эга бўлган бўлсада, буни таблода акс эттира олишмади. 87-дақиқада саудиялик футболчининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рикошет ҳолатида дарвоза бориб тушди. Ўйин охирида араблар томонидан киритилган яна бир гол оффсайд туфайли инобатга олинмади.

Эслатиш ўринли, мазкур чемпионатда дастлабки уч ўрин эгасининг Токио олимпиадаси йўлланмаси соҳибига айланиши белгиланган. Бугун 18:15 да бошланадиган Жанбий Корея — Австралия ўйинида ютқазган жамоа билан Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўрин учун баҳсда қатанашади ва ғолиб олимпиада йўлланмаси билан тақдирланади.

Статистика


Видео