3−14 февраль кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида Осиё-Океания қитъалари учун бокс бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа ўтиши белгиланган эди. Ушбу ҳудудда ҳаёт учун хавфли корона-вируснинг тарқалиши сабаб лицензион турнир бекор қилинди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Халқаро Олимпия қўмитаси шафелигида ўтадиган лицензион мусобақа қачон ва қаерга кўчирилиши борасида янгилик яқин кунлар ичида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси Уишань шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда, дейилади хабарда.