23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида Эрон жамоаси билан дуранг ўйнади. 9 январь куни Таиландда бўлиб ўтган ўйин 1: 1 ҳисобида якунланди.

Биринчи бўлиб сербиялик мутахассис Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон футболчилари ҳисобни очишди. 40-дақиқада ярим ҳимоячи Исломжон Қобилов пеналтини муваффақиятли амалга оширди. 58-дақиқада Эрон жавоб голини киритди — ўзбекистонлик футболчилар жарима майдончасида тартибсизликлар юз берди, футболчилар тўпни узоқлаштириш учун бир неча бор уриниб кўришди, аммо ярим ҳимоячи Реза Деҳгани охир-оқибат Абдувоҳид Неъматов дарвозасини ишғол қилди.

«C» гуруҳининг параллел учрашувида Хитой ва Жанубий Корея ўйнайди.

Кейинги ўйинларда Любинко Друлович шогирдлари 12 январm куни соат 18: 15да Хитой ва 15 январm куни 15:15 да Жанубий Кореяга қарши майдонга тушишади.

Мусобақа 8−26 январь кунлари Таиланднинг тўртта стадионида бўлиб ўтади.

Видео

Фото