Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси, ўтган мавсумда «Локомотив»да ўйнаган Жамшид Искандеровнинг Жанубий Кореянинг «Сеонгнам» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда корейс клуби матбуот хизмати ҳам расман эълон қилди, дейилади Olamsport хабарида.

«Сеонгнам» ўз таркибини ўзбекистонлик Жамшид Искандеров билан кучайтирди. Искандеров тўп билан яхши муомала қила олади ва майдон марказидаги ижодкор футболчи саналади. У шунингдек мамлакат терма жамоасида ҳам ўйнайди ва бой тажрибага эга ўйинчи. Искандеров, хуш келибсан", — дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, «Сеонгам» Жанубий Кореянинг юқори дивизиони, яъни K-League' иштирокчиси саналади.