Бугун эрталаб АҚШнинг Айова штати Слоан шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди. Шу мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятидаги 18-жангини мексикалик Адриан Эстреллага қарши ўтказди. Бу ҳақда Olamsport хабар берди.

Ўн раундга мўлжалланган жанг биринчи раунддаёқ якунланди. Шоҳжаҳон чап қўли билан берган аниқ ва кучли зарбаси билан рақибини йиқитди. Шундан сўнг Эстрелла ўрнидан тура олмади.

Шу тариқа, Шоҳжаҳон фаолиятидаги 18-жангини нокаут билан якунлади. Маълумот учун, у проф рингда 18 маротаба жанг ўтказган ва уларнинг 16 тасида рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган.

Қайд этиш лозимки, Шоҳжаҳон ушбу жанггача ҳам биринчи ярим ўрта вазн тоифаси рейтингида рақибидан юқорида турганди.