Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳудудда ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ бир неча ҳолатларга чек қўйди.

Жумладан, Қува туманида яшовчи, муқаддам судланган 47 ёшли шахс 2020 йилда туман ҳокимининг қарори асосида ўзининг қариндошига «Ёшлар меҳнат гузари» бино-иншоотлари қуриш учун ижара ҳуқуқи асосида берилган 15 сотих ерни кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 25 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

дхх, ноқонуний ер сотиш

Учкўприк туманида яшовчи 65 ёшли шахс 2016 йилда ўзининг ўғли номига ташкил этилган боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликка туман ҳокимининг 2019 йилдаги қарори билан сабзавотчилик-боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун ижара ҳуқуқи асосида қўшимча равишда ажратиб берилган 10 гектар ер майдонини харидорга 30 минг долларга сотишга келишиб, олдиндан 20 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.

дхх, ноқонуний ер сотиш

Тошлоқ туманида яшовчи, муқаддам судланган 43 ёшли шахс туман ҳокимининг 2017 йилдаги қарори билан ўз акасига иссиқхона ва боғдорчилик учун фойдаланишга берилган 30 сотих ер майдонидан 12 сотихини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 19,2 минг доллар олган вақтида ушланди.

дхх, ноқонуний ер сотиш

Риштон туманида яшовчи 38 ёшли шахс эса давлат захирасидаги 12 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидорга олиб бериш эвазига 25 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 15 минг доллар олган вақтида ушланди.

дхх, ноқонуний ер сотиш

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.