Сиёсат

дайжест

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Ўзбекистоннинг Душанбедаги янги элчихонасини очиб берди (фото)

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Ўзбекистоннинг Душанбе шаҳридаги янги қурилган ваколатхонаси очилиш маросимида қатнашди. Президентлар элчихона биносида дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, фахрий меҳмонлар китобига тилакларини ёзиб қолдирди.


Иқтисодиёт

дайжест

Қатор ҳудудларда чиқинди хизмати учун тарифлар оширилди

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қарши шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ хизматлар учун ягона тўлов тарифлари оширилди. Нархлар 1200−2000 cўм оралиғида кўтарилди.


дайжест

Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда кетма-кет учинчи ой автомобиль бозорида фаолликнинг пасайиши кузатилганини маълум қилди. Бозор март ойи давомида 5,8 фоизга қисқарди. Ой давомида фақат енгил электромобиллар сегментида бироз ўсиш қайд этилди.


дайжест

Қонун бузилиши сабабли қиймати 14 млрд сўмдан ортиқ 9 та давлат хариди бекор қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги жами қиймати 14 млрд сўмдан ортиқ бўлган 9 та давлат хариди бўйича баённомаларни бекор қилдирди. Хусусан, «Шўртан газ кимё мажмуаси» буюртмачилигидаги 9,4 млрд сўмлик давлат харидида аффилланган шахслар ғолибликни қўлга киритган.


Жамият

дайжест

Тўққизта ҳудудда яна сел келиши кутилмоқда

Ўзгидромет 20−23 апрель кунлари Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел ва сув тошқинлари содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босиши эҳтимоли бор.


дайжест

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчилик кузатилмайди

Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларидагина куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Ҳарорат +22…+27, баъзи жойларда +29 даражагача бўлади. Пойтахтда эса якшанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.


дайжест

Жиззахда юқори тезликдаги Gentra уриб юбоган 2 ўқувчи вафот этди

Ғаллаорол туманида юқори тезликда ҳаракатланган Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги икки ўқувчини уриб юборди. ЙТҲ оқибатида болалар вафот этди, шунингдек, машина уриб кетган қорамол ҳам нобуд бўлди. Суриштирув давомида ҳайдовчи 4 ойда 11 маротаба қоида бузгани аниқланди.


дайжест

Қашқадарёда зилзила содир бўлди

Жума куни эрталаб Қашқадарёнинг Миришкор туманида зилзила қайд этилди. Зилзила магнитудаси — 3.


дайжест

Тошкентдаги КҲАЙнинг бир қисми 7 кунга ёпилади

Жума кунидан 7 кунга Юнусобод туманидан ўтган Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади. Бу пайтда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун эскирган иссиқ сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.


дайжест

Фуқаролар Macan концертига фойдаланилган чипталар билан такрор киришга уринган — Миллий гвардия

Ижтимоий тармоқларда Macan концерти бўлиб ўтаётган Humo Arena’га сохта чипталар сабаб одамлар киритилмаётгани акс этган видеолар тарқалди. Миллий гвардия ҳолатга изоҳ бериб, баъзи фуқаролар концертга аввал саройга кириб бўлган танишларининг чипталари билан такроран киришга уринганини маълум қилди.


дайжест

Фуқароларни чет тилларига ўқитиш ва хорижда ишлашга тайёрлаш маркази ташкил этилади

Ўзбекистонда фуқароларни чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази ташкил этилади. Ўқув курслари доирасида таълим олувчилар инглиз, немис, япон, корейс, араб ва бошқа талаб юқори бўлган чет тилларига тўлов-контракт асосида ўқитилади.


дайжест

Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтади

20 апрель куни Тошкент шаҳрида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларининг тантанали пиёда юришлари бўлиб ўтади. Ҳарбий хизматчилар қўшиқларни ижро этаётган оркестр садолари остида пойтахтнинг асосий кўчалари бўйлаб ҳаракатланади (харита).


дайжест

Фарғона вилоятининг 4 та туманида ноқонуний ер сотишда гумонланганлар ушланди

ДХХ Фарғона вилоятининг Қува, Учкўприк, Тошлоқ ва Риштон туманларида ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ бир неча ҳолатларни аниқлади (видео).


дайжест

Тошкентда ўқувчиларнинг қўлига игна ва «саморез» санчган ўқитувчига жиноий иш очилди

Сергели туманидаги 277-мактабнинг 1-синф ўқувчилари қўлларига игна ва «саморез» санчиб жазолаб келган синф раҳбари вояга етмаганларни қийноққа солишда айбланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.


дайжест

Коррупция ҳақида хабар берганлар ҳимоясини кучайтирувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Ўзбекистонда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда хабар берувчининг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулки ҳимоланиши ва бошқа қатор кафолатлар акс этган.


дайжест

Тошкент шаҳри аҳолиси Бектемир туманидаги кўчаларни номлашда овоз бериши мумкин

Тошкент шаҳри ҳокимлиги аҳолидан Бектемир туманидаги 270 дан ортиқ кўча, йўлак ва боши берк кўчаларга ном бериш ва номларини ўзгартириш бўйича овоз беришда иштирок этишни сўради. Овоз бериш жараёни geonom.tashkent.uz сайтида 27 апрелга қадар давом этади.


Маданият

дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (20−21 апрель)

Еттита кинопремьера, «Тепло» кўргазма-ярмаркаси, пойтахт марказидаги иккита марафон, «Миллион» жамоаси концерти, кўргазмалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

Тошкентда болалар инклюзиясига бағишланган «Ҳис-туйғулар музейи 0+» конференцияси ўтказилмоқда

19−21 апрель кунлари Тошкентдаги Республика болалар кутубхонасида болалар инклюзияси мавзусига бағишланган «Ҳис-туйғулар музейи 0+» конференцияси бўлиб ўтади. Тадбир доирасида мутахассислар томонидан маърузалар ўқилади, сўнгги куни эса маҳорат дарслари, ўйинлар, китобхонлик ўтказилади.


дайжест

Тошкентда Халқаро мусиқали театрлар форуми бўлиб ўтади

26−28 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Давлат мусиқали комедия театрида Operetta.uz II Халқаро мусиқали театрлар форуми бўлиб ўтади. Тадбирда Беларусь, Озарбайжон, Россия ва Қозоғистон мусиқали театрлари вакиллари иштирок этади.


Жаҳон

дайжест

Исроил дронлар орқали Эронга ҳужум қилди (видео)

Исроил дронлар орқали, Эрон расмийларига кўра, Исфаҳон шаҳри яқинидаги ҳарбий ҳаво базасига зарба берди. Ҳужум пайтида портлаш овозлари эшитилган, ҳудуддаги ядровий иншоотларга зарар етмаган. Исроил мудофаа кучлари бу зарбага изоҳ бермади.


дайжест

АҚШ Фаластиннинг БМТга аъзолиги бўйича резолюцияга вето қўйди

АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Фаластиннинг ташкилотга тўлақонли аъзолигига оид резолюция лойиҳасига вето қўйди. Фаластин айни дамда БМТда кузатувчи давлат мақомига эга.


дайжест

Apple Хитой талабига биноан WhatsApp, Telegram ва Signal’ни хитойча App Store’дан олиб ташлади

Хитой ҳукумати талаби билан Apple WhatsApp, Telegram, Signal, Line ва Threads мессенжерларини App Store’дан олиб ташлади. The Wall Street Journal’нинг таъкидлашича, иловалар уларда ХХР етакчисига нисбатан «шубҳали» ҳаволалар борлиги сабаб ўчирилган.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!