Чилонзордаги ЙТҲда бир киши ўлди, беш киши жароҳатланди
7 феврал 2020, 11:14

Чилонзордаги ЙТҲда бир киши ўлди, беш киши жароҳатланди

Тошкентнинг Чилонзор туманида нотўғри жойдан ортга қайтиб олмоқчи бўлган Matiz ҳайдовчиси ўз ўлимига ва беш кишининг жароҳатланишига сабаб бўлди. Кузатув камерасига тушиб қолган авария видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Uzhealth CRM тизимини ишлаб чиқишни тендерсиз ўтказиш режалаштирилмоқда
7 феврал 2020, 10:26 1

Uzhealth CRM тизимини ишлаб чиқишни тендерсиз ўтказиш режалаштирилмоқда

Шифокор ва провизорларнинг ягона маълумотлар базасини ишлаб чиқарувчисини тендер ўтказмасдан белгилаш таклиф этилмоқда. 2021 йил 1 январдан врачлар ва провизорлар Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасидан рўйхатдан ўтмасдан туриб ишлай олмасликлари мумкин.

Адлия вазири жиноят тизимининг шаклланиш принципларини танқид қилди
7 феврал 2020, 00:02

Адлия вазири жиноят тизимининг шаклланиш принципларини танқид қилди

Адлия вазири Русланбек Давлетов тергов ва судлов тизимига ўзгартириш киритиш бўйича таклифларини билдирди. У айбсизлик презумпциясига риоя этилмаслик ҳолатларига ҳам тўхталди.

Ўзбекистоннинг АҚШ «қора рўйхати»дан чиқиш шартлари маълум қилинди
6 феврал 2020, 20:48

Ўзбекистоннинг АҚШ «қора рўйхати»дан чиқиш шартлари маълум қилинди

АҚШ элчиси Ўзбекистонга савдо имтиёзлари, турли давлат кредитлари берилмаётганига шарҳ берди. Унинг айтишича, Ўзбекистоннинг «қора рўйхат»дан чиқиб кетиш йўллари бор.

Конституцион тузумга тажовуз қилишда айбланган фермер озод этилди
6 феврал 2020, 19:07

Конституцион тузумга тажовуз қилишда айбланган фермер озод этилди

Пахтакор туманида яшаган балиқчи-фермер Арамаис Авакян озодликка чиқди. У конституцион тузумга тажовуз қилишда айбланганди.

АҚШ Марказий Осиёга ҳарбий ташкилот тузишни таклиф этмаган — элчи
6 феврал 2020, 19:02

АҚШ Марказий Осиёга ҳарбий ташкилот тузишни таклиф этмаган — элчи

АҚШ Марказий Осиё давлатларига ҳарбий ташкилот тузиш таклифини билдирмаган, деди элчи Даниел Розенблюм. Россия нашрлари эса Вашингтон минтақа давлатлари билан шундай ташкилот тузишини хабар қилганди.

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
6 феврал 2020, 18:45

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Бобир Жўраев Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Севара Ҳусанова эса ҳоким ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Туркияда иккита қор кўчкиси натижасида қурбон бўлганлар сони 38 кишига етди
6 феврал 2020, 14:21

Туркияда иккита қор кўчкиси натижасида қурбон бўлганлар сони 38 кишига етди

Туркия шарқида содир бўлган икки кўчкиси натижасида камида 38 киши ҳалок бўлди. Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди.

АҚШ Марказий Осиё бўйича янги стратегиясини тақдим этди
6 феврал 2020, 13:56

АҚШ Марказий Осиё бўйича янги стратегиясини тақдим этди

АҚШ Марказий Осиё бўйича 2019−2025 йилларга мўлжалланган янги стратегиясини эълон қилди. Минтақа давлатларининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, Афғонистоннинг Марказий Осиёга интеграцияси ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш унинг асосий тамойилларидан ҳисобланади.

Equinox автомобилини етказиб бериш коронавирус сабабли кечиктирилиши мумкин
6 феврал 2020, 12:47

Equinox автомобилини етказиб бериш коронавирус сабабли кечиктирилиши мумкин

UzAuto Motors Хитойдаги коронавирус эпидемияси натижасида Chevrolet Equinox автомобилини етказиб бериш кечиктирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Қўқонлик шахс ўқ отар қуролдан бир неча кишини жароҳатлади
6 феврал 2020, 12:36

Қўқонлик шахс ўқ отар қуролдан бир неча кишини жароҳатлади

Қўқондаги чойхоналардан бирида чиққан жанжалда фуқаро ов қуролидан ўқ узиб, бир неча кишини жароҳатлади.

Истанбулда самолёт қаттиқ қўниши натижасида уч киши ҳалок бўлди
6 феврал 2020, 10:59

Истанбулда самолёт қаттиқ қўниши натижасида уч киши ҳалок бўлди

Истанбулда Pegasus авиакомпанияси самолёти қаттиқ қўниши натижасида 3 киши ҳалок бўлди, 179 киши жароҳат олди.

Пекиндан Тошкент аэропортига учинчи чартер рейс етиб келди
6 феврал 2020, 10:46

Пекиндан Тошкент аэропортига учинчи чартер рейс етиб келди

Пекиндан Тошкент аэропортига учинчи чартер рейс 251 нафар йўловчи билан етиб келди. Корнавирус сабабли одамларни Хитойдан кўчириш жараёни якунланди.

ОТМ талабаларига стипендия тўлашнинг янги тартиблари тасдиқланди
6 феврал 2020, 10:33

ОТМ талабаларига стипендия тўлашнинг янги тартиблари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ОТМ талабаларига стипения тўлашнинг янги тартиблари тасдиқланди. Энди 30 фоиз ва ундан ортиқ фанлардан қониқарсиз баҳо олган талабаларга стипендия тўланмайди.

Президент фармони билан 58 фуқаро афв этилди
5 феврал 2020, 20:07

Президент фармони билан 58 фуқаро афв этилди

Президент Шавкат Мирзиёев қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 58 нафар фуқарони афв этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Давлат органларига меҳнат қонунчилигига қатъий риоя қилиш топширилди
5 феврал 2020, 17:20 1

Давлат органларига меҳнат қонунчилигига қатъий риоя қилиш топширилди

Ҳукумат фармойиши билан давлат органларига меҳнат қонунчилиги ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқига риоя қилиш топширилди. Уларга иш куни тугагандан кейин ходимларни ушлаб туриш ва дам олиш кунлари ишга жалб қилиш тақиқланди.

Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилди
5 феврал 2020, 16:50

Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилди

Президент қарори билан Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби негизида давлат ОТМ шаклида Маданият вазирлиги тизимида Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилди.

Давлат консерваторияси ректори лавозими бўш қолди
5 феврал 2020, 15:33

Давлат консерваторияси ректори лавозими бўш қолди

Ўзбекистон Давлат консерваторияси ректори лавозими бўш қолган. Унинг вазифалари проректор Аваз Мансуров зиммасига вақтинча юклатилди. Собиқ ректор Сенат аъзоси этиб тайинланган.

Тошкентда Халқаро қиличбозлик академияси очилади
5 феврал 2020, 14:11

Тошкентда Халқаро қиличбозлик академияси очилади

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети базасида Халқаро қиличбозлик академияси очилади.

2020 йил туб бурилиш йили бўлади — Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports
5 феврал 2020, 13:41

2020 йил туб бурилиш йили бўлади — Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports

2020 йил фуқаро авиацияси соҳасида туб бурилиш йили бўлади, дея умид билдирди Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports компаниялари. Улар авваллари бу соҳа монополия тамойиллари асосида ривожлангани, тарифлар юқори, хизматлар сифатсиз бўлганини тан олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг