Шу пайтгача Ўзбекистон Давлат консерваторияси ректори, шу билан бирга маданият вазири бўлган Бахтиёр Сайфуллаев Сенат аъзоси этиб тайинлангач, ўқув юртида раҳбарлик лавозими бўш қолган.

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси этиб сайланган сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 2017 йил августдан буён Маданият вазирлигини бошқариб келаётганди. Шунингдек, унга Давлат консерваторияси ректори вазифалари ҳам юклатилганди.

Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ, Сенатда доимий асосда ишловчи сенатор ўз ваколатлари даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас.

Айни пайтда консерватория ректори вазифалари унинг ўқув-ишлари бўйича биринчи проректори Аваз Мансуров зиммасига вақтинча юклатилган.

1936 йилда ташкил топган Ўзбекистон Давлат консерваторияси Марказий Осиёда илк ташкил этилган ва мусиқа санъати соҳасида профессионал мутахассисларни тайёрлайдиган ягона, энг кекса олий мусиқий таълим муассасаларидан биридир.