ИИВ тизимида айрим раҳбарлар ишдан олинди
4 феврал 2020, 15:29

ИИВ тизимида айрим раҳбарлар ишдан олинди

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ИИВ тизимидаги 11 нафар раҳбарни ишдан бўшатди. Бухоро вилоятидаги йиғилишда у соҳа фаолиятига танқидий баҳо берди.

Хитой элчихонаси Помпеонинг Тошкентдаги сўзларини танқид қилди
4 феврал 2020, 15:24

Хитой элчихонаси Помпеонинг Тошкентдаги сўзларини танқид қилди

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Майкл Помпеонинг Тошкентда айтилган сўзларига эътирозини билдирди. Элчихона фикрича, АҚШ давлат котиби Пекинга туҳмат ва ёлғонларни тарқатмоқда.

Капитал бозорини ривожлантириш тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқишга 1 млн доллар йўналтирилади
4 феврал 2020, 13:19

Капитал бозорини ривожлантириш тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқишга 1 млн доллар йўналтирилади

AҚШ ҳукумати Ўзбекистонга капитал бозорини ривожлантириш учун ажратишни режалаштираётган 1 млн долларлик техник ёрдам «Капитал бозори тўғрисида», «Капитал бозори регулятори тўғрисида» ва «Компаниялар тўғрисида"ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишга мутахассислар жалб этишга йўналтирилади.

«ЎТЙ»: ҳалқа метро йўналишининг олтита бекати қурилиши якунланди
4 феврал 2020, 11:16

«ЎТЙ»: ҳалқа метро йўналишининг олтита бекати қурилиши якунланди

«Ўзбекистон темир йўллари» ер усти метро йўналишининг «Дўстлик-Қўйлиқ» участкасидаги еттита бекатдан олтитаси қурилиши якунланганини маълум қилди. Бекатларда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жиззахда рашкчи эр ҳомиладор хотинини ёқиб юборди
4 феврал 2020, 10:57

Жиззахда рашкчи эр ҳомиладор хотинини ёқиб юборди

Жиззахда ҳомиладор хотинини хиёнатда айблаган эр унинг устига бензин қуйиб, ёқиб юборди. Аёл танасининг 55 фоизи куйди.

Шавкат Мирзиёев ва Майкл Помпео ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
4 феврал 2020, 09:36

Шавкат Мирзиёев ва Майкл Помпео ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти ва АҚШ давлат котиби Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда стратегик шериклик ва амалий ҳамкорлик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга икки томоннинг интилиши қатъий эканини таъкидлади.

Кредит сиёсатида ўзгаришлар кутилмоқда
3 феврал 2020, 23:35

Кредит сиёсатида ўзгаришлар кутилмоқда

Марказий банк раиси ўринбосарининг ўтган йили иқтисодиётнинг ўсишидан кўра унга икки баробар кўп ҳажмда кредитлар берилганини маълум қилди. Шунга мувофиқ, у жорий йилдаги кредит сиёсатида эҳтимолий ўзгаришларга муносабат қилди.

АҚШ Ўзбекистон мустақил қарор қабул қилиш тарафдори — Майкл Помпео
3 феврал 2020, 23:29

АҚШ Ўзбекистон мустақил қарор қабул қилиш тарафдори — Майкл Помпео

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистоннинг мўтадил ташқи сиёсат юритишини эътироф этди, аммо бошқа давлатлар истаги билан қарор қабул қилмасликка чақирди. Шунингдек, у АҚШнинг минтақадаги мақсад ва вазифаларини очиқлади.

Ёш оилаларга уй-жой бериш механизми ўзгарди
3 феврал 2020, 20:55

Ёш оилаларга уй-жой бериш механизми ўзгарди

Ёш оилаларга уй-жой бериш тартиби ва механизми ўзгарди. Жорий йилда қуриладиган 3878та уй-жой жойлашуви аниқланмоқда.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Пекин ва Уханга чартер рейсларни амалга оширади
3 феврал 2020, 20:09

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Пекин ва Уханга чартер рейсларни амалга оширади

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 4−5 февраль кунлари Пекин ва Уханга чартер рейсларни амалга оширади. Ухан рейси бепул бўлади.

Президент Трамп Марказий Осиёга нисбатан янги стратегияни эълон қилади — Помпео
3 феврал 2020, 19:01

Президент Трамп Марказий Осиёга нисбатан янги стратегияни эълон қилади — Помпео

АҚШ давлат котиби Трамп маъмурияти АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан янги стратегияси устида иш олиб бораётганини билдирди. У тез орада эълон қилинади.

АҚШ Ўзбекистонга кўпроқ иқтисодий кўмак беришини маълум қилди
3 феврал 2020, 18:52

АҚШ Ўзбекистонга кўпроқ иқтисодий кўмак беришини маълум қилди

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан ёпиқ эшиклар ортида мулоқот ўтказди. Қўшма баёнот вақтида дипломатлар иқтисодий ҳамкорлик масалаларига катта урғу беришди. Помпео диний эркинлик ва инсон ҳуқуқларига ҳам тўхталди.

Президент боксчи Муроджон Аҳмадалиевга квартира ва автомашина совға қилди
3 феврал 2020, 18:41

Президент боксчи Муроджон Аҳмадалиевга квартира ва автомашина совға қилди

WBA ва IBF бўйича жаҳон чемпиони боксчи Муроджон Аҳмадалиевга президент совғалари — Тошкентдан уч хонали квартира ва Tracker автомобили топширилди.

Тегишли фанлардан сертификатга эга абитуриентлар тест синовисиз ўқишга қабул қилинади
3 феврал 2020, 16:30

Тегишли фанлардан сертификатга эга абитуриентлар тест синовисиз ўқишга қабул қилинади

Тест синовларига қадар тегишли фанлардан сертификат олган абитуриентлар имтиҳон топширмасдан ўқишга қабул қилинади.

Салқин ва ёмғирли об-ҳаво узоққа чўзилмайди
3 феврал 2020, 16:08

Салқин ва ёмғирли об-ҳаво узоққа чўзилмайди

Ҳафта аввалидаги қисқа муддатли салқин ва ёмғирли об-ҳаводан сўнг ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва дам олиш кунлари +20 даражага етади. Бундай об-ҳаво февраль боши учун хос эмаслиги маълум қилинди.

1 млн долларлик банкнотани сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
3 феврал 2020, 14:55

1 млн долларлик банкнотани сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Наманган вилоятида бир кишига чет эл банкларидан кредит олишга ёрдамлашишга ваъда берган ва унга қиймати 1 млн доллар бўлган банкнотани сотишга уринган шахс қўлга олинди.

Лондонда илгари терроризмда айбланиб қамалган шахс уч кишини пичоқлади
3 феврал 2020, 12:30

Лондонда илгари терроризмда айбланиб қамалган шахс уч кишини пичоқлади

Лондонда йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилиб, уч кишини жароҳатлаган шахс полиция томонидан отиб ташланди. Кейинроқ унинг терроризмда айбланиб қамалгани ва январь охирида озодликка чиққани маълум бўлди.

Январь ойида инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
3 феврал 2020, 12:13

Январь ойида инфляция 0,6 фоизни ташкил этди

Январь ойида инфляция даражаси 0,6 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 1 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,2 фоизга, хизматлар 0,3 фоизга қимматлашди.

Ер майдонларини ажратишдаги коррупцион ҳолатлар санаб ўтилди
3 феврал 2020, 10:34

Ер майдонларини ажратишдаги коррупцион ҳолатлар санаб ўтилди

Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев сўнгги икки йилда 56 минг гектар ер майдони ҳокимликлар томонидан ноқонуний ажратилганини маълум қилди. Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдорларнинг 40 фоизи — ер кадастри ходимлари.

Бекободда 20 йўловчиси бўлган автобус ағдарилди
3 феврал 2020, 09:49

Бекободда 20 йўловчиси бўлган автобус ағдарилди

Бекободда 20 нафар йўловчиси бўлган Isuzu автобусининг олд ғилдираги ўз-ўзидан тормозланиб қолиши натижасида ағдарилиб кетди. Тўрт киши шифохонага ётқизилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг