Ўзбекистон президенти Туркияга ташриф буюради
17 феврал 2020, 17:32

Ўзбекистон президенти Туркияга ташриф буюради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19−20 февраль кунлари Туркияга ташриф буюради.

Россияда содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
17 феврал 2020, 17:19

Россияда содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Россиянинг Челябинск вилоятида ВАЗ ва KIA Rio тўқнашуви натижасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

Ҳафта аввалида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
17 феврал 2020, 15:08

Ҳафта аввалида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Яқин кунларда республиканинг катта қисмида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Пайшанба кунидан эса ҳаво илишни бошлайди.

Аэропортлар жозибадорлиги қандай таъминланади?
17 феврал 2020, 15:02

Аэропортлар жозибадорлиги қандай таъминланади?

Транспорт вазири Элёр Ғаниев авиаёқилғи нархлари ва йиғимларни пасайтириш йўли билан Ўзбекистон аэропортларига хорижий авиакомпанияларни жалб этиш режалаштирилаётганини маълум қилди. У нима учун «Навоий» логистика маркази ривожлана олмаганига ҳам изоҳ бериб ўтди.

Солиқ кодексида хронометраж текширувига рухсат берилмаган — ДСҚ
17 феврал 2020, 14:35

Солиқ кодексида хронометраж текширувига рухсат берилмаган — ДСҚ

1 апрелга қадар сайёр текшириш доирасида хронометраж тадбирини ўтказиш тартиблари ишлаб чиқилади, дея хабар берди Давлат солиқ қўмитаси. Амалдаги солиқ қонунчилигига кўра, хронометраж текширувини олиб бориш мумкин эмас.

Эски таҳрирдаги солиқ кодексидан ўрин олган имтиёзлар 1 апрелдан бекор қилинади
17 феврал 2020, 14:19

Эски таҳрирдаги солиқ кодексидан ўрин олган имтиёзлар 1 апрелдан бекор қилинади

Солиқ кодексининг эски таҳририда назарда тутилган имтиёзлар 1 апрелдан бошлаб бекор қилиниши белгиланди. Ушбу амалиёт иқтисодиётда рақобат муҳитининг шаклланишига халал бераётган солиқ имтиёзларни назарда тутади. Шу билан бирга, солиққа тортишдаги айрим имтиёзлар сақланиб қолади.

IMEI-кодларни пулли рўйхатга олишни бекор қилиш тўғрисидаги петиция эълон қилинди
17 феврал 2020, 13:01

IMEI-кодларни пулли рўйхатга олишни бекор қилиш тўғрисидаги петиция эълон қилинди

Мобил қурилмаларни IMEI бўйича пулли рўйхатга олишни бекор қилиш ва жараённи соддалаштириш тўғрисидаги петиция «Mening fikrim» порталида эълон қилинди. Уч кун ичида мурожаат 9000 дан ортиқ овоз тўплади.

UzAuto автомобилларни Chevrolet бренди остида экспорт қилишни бошлайди
17 феврал 2020, 12:44

UzAuto автомобилларни Chevrolet бренди остида экспорт қилишни бошлайди

UzAuto Motors март ойидан бошлаб экспорт бозорларига Chevrolet бренди остида автомобилларни сотишни бошлайди.

Сирдарё вилоятидаги ёнғинда олти киши ҳалок бўлди
17 феврал 2020, 12:15

Сирдарё вилоятидаги ёнғинда олти киши ҳалок бўлди

Сирдарё вилоятидаги уйда содир бўлган ёнғинда олти киши, жумладан, уч бола вафот этди.

2021 йилдан ғалла етиштириш бўйича давлат буюртмаси бекор қилинади
15 феврал 2020, 16:54 3

2021 йилдан ғалла етиштириш бўйича давлат буюртмаси бекор қилинади

2021 йилдан бошлаб давлатга ғалла сотиш режаси тўлиқ бекор қилиниб, маҳсулотни бозор нархларида сотиб олиш йўлга қўйилади. Жорий йилда давлат харидлари ҳажми камайтирилиши муносабати билан фермерлар қўлида ортиқча 1 млн тонна ғалла қолади.

Қўқонда бир жиноят иши доирасида 55 киши қўлга олинди
15 феврал 2020, 15:08

Қўқонда бир жиноят иши доирасида 55 киши қўлга олинди

Қўқонда қасддан одам ўлдиришга суииқасд тўғрисидаги жиноят иши доирасида 55 киши ушланди. Қўлга олиш вақтида бир қанча экзотик қурол турлари олиб қўйилди.

Консуллик рўйхатидан электрон тарзда ўтиш имкони яратилди
15 феврал 2020, 12:50

Консуллик рўйхатидан электрон тарзда ўтиш имкони яратилди

Чет элдаги Ўзбекистон фуқаролар учун консуллик рўйхатидан электрон тарзда ўтиш имкони яратилди.

Тошкент ИИББ ходимлари икки кун ичида 224 та пичоқни олиб қўйди
14 феврал 2020, 20:54

Тошкент ИИББ ходимлари икки кун ичида 224 та пичоқни олиб қўйди

Тошкент ИИББ ходимлари томонидан икки кун давомида ўтказилган текширувларда фуқаролардан 224 та пичоқ, шунингдек, тўқмоқлар, металл сим ва таёқлар, пневматик тўппонча олиб қўйилди.

Сирдарё ИЭС яқинида қуввати ундан 1,7 баравар юқори бўлган янги ИЭС қурилади
14 феврал 2020, 19:01

Сирдарё ИЭС яқинида қуввати ундан 1,7 баравар юқори бўлган янги ИЭС қурилади

Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси Сирдарё вилоятида 1,5 ГВт қувватга эга иссиқлик электр станциясини барпо этади. Компания қурилиш учун танланган майдончада тупроқни ўрганишни бошлаб юборди.

Бандихон туманига прокурор, солиқ ва ИИБ раҳбари тайинланди
14 феврал 2020, 17:52

Бандихон туманига прокурор, солиқ ва ИИБ раҳбари тайинланди

Янги ташкил этилган туманга солиқ, прокурор ва ИИБ раҳбари тайинланди. Шунингдек, туманга янги ҳоким ҳам сайланган.

10 кун давомида йўл-транспорт ҳодисаларида 41 киши ҳалок бўлди
14 феврал 2020, 17:42

10 кун давомида йўл-транспорт ҳодисаларида 41 киши ҳалок бўлди

Февраль ойининг дастлабки 10 кунида Ўзбекистонда 126 та ЙТҲ қайд этилган бўлиб, уларда 41 киши ҳалок бўлди, 136 киши жароҳатланди.

Спорт тўгараги учун мактабдан жой бепул ажратилади
14 феврал 2020, 17:36

Спорт тўгараги учун мактабдан жой бепул ажратилади

Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Нодир Муродов умумтаълим мактабларда спорт тўгаракларни ташкил этишнинг янги механизми жорий этилишини маълум қилди. Унинг «Газета.uz» мухбирига маълум қилишича, спорт тўгараги ташкил этишни истаган профессионал уста ва мураббийларга мактаб биносидан жой бепул ажратилиши кўзланмоқда.

Параллел лойиҳалаш ишларига рухсат берилмайди
14 феврал 2020, 17:27

Параллел лойиҳалаш ишларига рухсат берилмайди

Қурилиш ишлари якунлангач, нархлар ўзгариб қолишига Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов изоҳ берди. Унинг айтишича, шу каби ҳолатларга сабаб бўлувчи омилларга барҳам берилмоқда.

ЕОИИ ва ЖСТга аъзо бўлишни таққослаш керак эмас — ташқи ишлар вазири ўринбосари
14 феврал 2020, 16:37

ЕОИИ ва ЖСТга аъзо бўлишни таққослаш керак эмас — ташқи ишлар вазири ўринбосари

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ЕОИИ ва ЖСТга аъзо бўлишни таққосламасликка чақирди. Унинг сўзларига кўра, ҳар иккала ташкилотга аъзолик бўйича музокаралар олиб борилмоқда, барча ижобий ва салбий томонлар ўрганилмоқда.

Спорт вазирлиги бюджет пулига қарам бўлмасликка интилмоқда
14 феврал 2020, 15:52

Спорт вазирлиги бюджет пулига қарам бўлмасликка интилмоқда

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги оммавий спортни халқ орасида кенг тарғиб қилиш бўйича режаларини маълум қилди. Вазир ўринбосари Нодир Муродов режадаги ишлар учун давлат бюджетидан пул ажратиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади. Аммо вазирлик бюджет маблағига қарам бўлиб қолмасликка интилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг