Жаҳон банки Афғонистонга коронавирусга қарши кураш учун 100 млн доллар ажратди
3 апрель 2020, 11:43

Жаҳон банки Афғонистонга коронавирусга қарши кураш учун 100 млн доллар ажратди

Жаҳон банки Афғонистонга COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши кураш учун 100,4 миллион долларлик грантни маъқуллади. Бундан ташқари, Тожикистон ва Қирғизистонга мос равишда 11,3 ва 12,15 миллион доллар ажратилади.

Апрель ойида об-ҳаво қандай бўлади?
3 апрель 2020, 11:36

Апрель ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Апрель ойида об-ҳавонинг беқарор бўлиши кутилмоқда: қуруқ ва илиқ давр ёмғирли кунлар билан ўрин алмашади. Кундузги ҳарорат 25−30 даража иссиқ атрофида бўлади.

Ўзбекистонда Covid-19 коронавирус беморлари сони 221 кишига етди
3 апрель 2020, 10:09

Ўзбекистонда Covid-19 коронавирус беморлари сони 221 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 16 киши ошиб, 221 нафарни ташкил этмоқда. 17 нафар беморда пневмония белгилари кузатилган, 4 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафари нисбатан оғир.

«Электр энергияси нархининг оширилиши режалаштирилмаган» — Энергетика вазирлиги
2 апрель 2020, 23:58

«Электр энергияси нархининг оширилиши режалаштирилмаган» — Энергетика вазирлиги

Ўзбекистонда электр энергиясининг нархи оширилиши яқин орада кутилмаяпти. Энергетика вазирлиги давлат-хусусий шериклиги бўйича лойиҳаларнинг электр энергия қийматига ижобий таъсир кўрсатаётганлигини маълум қилди.

Коронавирус ҳолатлари сони 200 дан ошди
2 апрель 2020, 23:27

Коронавирус ҳолатлари сони 200 дан ошди

Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 15 тага кўпайиб, жами 205 тага етди.

АҚШ Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда қўшимча ёрдам кўрсатади
2 апрель 2020, 21:22

АҚШ Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда қўшимча ёрдам кўрсатади

АҚШ ҳукумати кенг қамровли таҳлил ўтказиш учун лаборатория тизимларини яратиш, тиббиёт муассасаларида инфекциялар профилактикаси ва назорати, эпидемиологик назоратни яхшилаш ҳамда коронавирус ҳақидаги дезинформацияга қарши курашда Ўзбекистонга кўмаклашади. Ушбу тадбирлар учун Ўзбекистонга 848 минг доллар ажратилади.

Ўзбекистон Афғонистонда музокара олиб борувчи жамоа тузилганини олқишлади
2 апрель 2020, 19:30

Ўзбекистон Афғонистонда музокара олиб борувчи жамоа тузилганини олқишлади

Ўзбекистон Афғонистон раҳбариятининг инклюзив музокара жамоасини шакллантириш тўғрисидаги келишувини олқишлади. Аввалроқ президент Ашраф Ғани ва унинг сиёсий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасидаги келишмовчиликлар сабабли Толибон билан ўзаро келишув ва маҳбус алмашуви бўйича музокаралар қолдирилган эди.

Қирғизистон бош вазири Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди
2 апрель 2020, 19:16

Қирғизистон бош вазири Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди

2 апрель куни Ўш вилоятига Ўзбекистон томонидан юборилган инсонпарварлик юклари етиб борди. Қирғизистон бош вазири Ўзбекистон ҳукуматига ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

Москва аэропортларида ўзбекистонликлар йўқ — элчихона
2 апрель 2020, 18:43

Москва аэропортларида ўзбекистонликлар йўқ — элчихона

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси 160 нафарга яқин ўзбекистонликларни чартер рейслари қайта тиклангунга қадар хостелларга жойлаштирди. Россия пойтахтидаги аэропортларда фуқаролар тўплангани йўқ.

Коронавирусга чалинган яна 13 бемор соғайди
2 апрель 2020, 17:41

Коронавирусга чалинган яна 13 бемор соғайди

Коронавирусга чалинган яна 13 беморнинг соғайгани хабар қилинди. Уларнинг икки нафари март ўртасида хориждан келган, 11 нафари эса инфекция юқтирган фуқаролар билан мулоқотда бўлган. Шундай қилиб, Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясидан тузалганлар сони 25 кишига етди.

БМТ: Коронавирус сабабли жаҳон иқтисодиёти 1 фоизга камайиши мумкин
2 апрель 2020, 17:32

БМТ: Коронавирус сабабли жаҳон иқтисодиёти 1 фоизга камайиши мумкин

БМТнинг янги ҳисоботига кўра, COVID-19 пандемияси жаҳон иқтисодиётини 1 фоизга камайтириши мумкин. Бу кўрсатгични камайтириш учун мамлакатлар молиявий рағбатлантириш чора-тадбирларни соғлиқни сақлаш соҳасига ва кам даромадли табақаларни қўллаб-қувватлашга йўналтириши керак.

Ўзбекистонда «Евро-4» ва «Евро-5» дизель ёнилғилари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
2 апрель 2020, 17:28

Ўзбекистонда «Евро-4» ва «Евро-5» дизель ёнилғилари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

30 мартдан бошлаб Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Ўзбекистонда илк бора «Евро-4» ва «Евро-5» синфли экологик тоза ҳамда сифатли дизель ёнилғисининг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

Дизель ёнилғисининг нархи 300 сўмга пасайди
2 апрель 2020, 16:49 1

Дизель ёнилғисининг нархи 300 сўмга пасайди

3 апрелдан бошлаб, «Ўзбекнефтгаз» ёқилғи қуйиш шохобчаларида дизел ёнилғиси нархи 300 сўмга арзонлашади. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида «Евро-4» ва «Евро-5» синфли экологик тоза ҳамда сифатли дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилади.

Блогер «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасига 30 млн сўм хайрия қилди
2 апрель 2020, 15:38

Блогер «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасига 30 млн сўм хайрия қилди

Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев Telegram-каналида ўтказган реклама акциясидан тушган 30 млн сўмни «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасига ўтказиб берди.

Мактаб битирувчилари учун Ягона тест синовлари жорий этилиши мумкин
2 апрель 2020, 15:10

Мактаб битирувчилари учун Ягона тест синовлари жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда мактаб битирувчилари учун якуний имтиҳонлар ва бакалавриатга кириш синовлари бирлаштирилиши мумкин. Ягона тест синовларида қониқарли натижа кўрсатган битирувчилар қўшимча тест синовларисиз ОТМларга кириш танловида қатнашади.

Карантин қоидабузарлиги билан боғлиқ ҳолатлар 19 мингдан ошди
2 апрель 2020, 14:19

Карантин қоидабузарлиги билан боғлиқ ҳолатлар 19 мингдан ошди

Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 19 843 та ҳолат аниқланди.

Туркия ўзбек фураларига мамлакатга киришга рухсат берди
2 апрель 2020, 13:15

Туркия ўзбек фураларига мамлакатга киришга рухсат берди

Грузин-турк чегарасида ушланиб қолган ўзбек фура ҳайдовчиларига Ўзбекистондан чиққан кунларидан бошлаб 14 кун ўтганидан кейин Туркияга киришга рухсат берилди.

Ҳиндистон компанияси Андижонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
2 апрель 2020, 12:58

Ҳиндистон компанияси Андижонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Ҳиндистоннинг Cadila Pharmaceuticals компанияси «Андижон-фарм» ЭИЗ ҳудудида фармацевтика корхонаси ташкил этишга 50 млн доллар сармоя киритади.

Тошкентдаги хайрия тадбирлари маркази ўз ишини бошлади
2 апрель 2020, 12:02

Тошкентдаги хайрия тадбирлари маркази ўз ишини бошлади

Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ»да иш бошлаган хайрия тадбирларини мувофиқлаштириш маркази 2 апрель куни пойтахтдаги 350 та хонадонга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатади. Уларни етказиш учун ҳар бир туманга 2 тадан — жами 22 та «Дамас» автомашинаси ажратилган.

Коронавирус беморлари сони 190 нафарга етди
2 апрель 2020, 11:55

Коронавирус беморлари сони 190 нафарга етди

Ўзбекистонда яна 3 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди ва беморлар сони жами 190 нафарга етди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг