3 апрель кунидан бошлаб, «Ўзбекнефтгаз» ёқилғи қуйиш шохобчалари дизел ёнилғиси нархи 300 сўмга арзонлаштирилган ҳолда сотувга чиқарилади. Бу ҳақда энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Дизел ёнилғисининг нархи бир ой ичида 500 сўмга пасайди.

Бундан ташқари, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Ўзбекистонда илк бор «Евро-4» ва «Евро-5» синфли экологик тоза ҳамда сифатли дизель ёнилғисининг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ нархларни босқичма-босқич камайтириб бориши маълум қилинган.

Олдинроқ, «Газета.uz»нинг нефть-газ соҳасидаги манбалари ёқилғи бозорида бензин ва дизель нархлари босқичма-босқич арзонлашиб бориши ҳақида хабар берган эди. 25 март куни Аи92 маркали бензин нархи 200 сўмга пасайган эди.