17 январ, жума Ob-havo Zira

Сайлов-2019

Қонунчилик палатаси тўлиқ шаклланди 

Сайлов якунлари бўйича ЎзЛиДеП Қонунчилик палатасидаги кўпчилик ўринларни сақлаб қолди. Кейинги ўринларни «Миллий тикланиш», «Адолат», ХДП ва Экопартия эгаллади.

5 январь куни 25 округда такрорий сайловлар бўлиб ўтади 

Эртага Ўзбекистоннинг 25 та сайлов округида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар учун такрорий овоз бериш ўтказилади.

МСК кузатувчиларнинг барча тавсияларини ҳисобга олади 

Марказий сайлов комиссияси халқаро кузатувчиларнинг хулосалари ва тавсиялари сайлов қонунчилиги ва амалиётини такомиллаштиришда ҳисобга олинишини маълум қилди. 2020 йил ёзгача МСК бўлиб ўтган сайловлар якунларига бағишланган халқаро анжуман ўтказишни режалаштирмоқда.

25 та округда такрорий сайловлар бўлиб ўтади 

Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги учта округда баённомаларда арифметик хатоларга йўл қўйилгани аниқланди. Такрорий сайловлар аввал хабар қилинганидек 22 та эмас, балки 25 та сайлов округида бўлиб ўтади.

Бош прокуратура сайлов билан боғлиқ шикоят ва эътирозлар натижалари бўйича баёнот берди 

Бош прокуратура томонидан сайлов жараёнида аниқланган бир қатор қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.

ДИИҲБ сайловлардаги қонунбузарликларни тилга олиб ўтди 

ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари Тана де Зулуета сайлов участкаларида жиддий қонунбузарликлар содир бўлганини маълум қилди.

ЕХҲТ: «Сайловлар ҳукуматнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларга нисбатан ҳурмати ошиб бораётганини кўрсатди» 

ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси 25 ноябридан 25 декабригача Ўзбекистон Республикаси парламент сайловларининг кузатувлари натижалари тўғрисидаги дастлабки ҳисоботи эълон қилинди.

«Миллий тикланиш» етакчиси иккинчи даврага қолди 

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров депутатликка сайланиш учун етарли овоз тўплай олмади. У овоз беришнинг иккинчи босқичида иштирок этади.

Сайловлар қонунбузарликларсиз ўтмади 

Депутатликка номзодлар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов кунида қонунбузарликлар, жумладан сохта баённомалар ва кузатувчилар фаолиятига тўсқинликлар ҳақида хабар қилди. МСК ва Бош прокуратура ушбу хабарларни ўрганмоқда.

ЎзЛиДеП Қонунчилик палатасидаги кўпчилик ўринни сақлаб қолди 

Ўзбекистон либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), сайловларнинг дастлабки натижаларига кўра, яна Қонунчилик палатасидаги кўпчилик ўринни сақлаб қолди.

Сайловда 71,1 фоиз сайловчи овоз берди 

МСКнинг дастлабки маълумотларига кўра, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар сайловида 71,1 фоиз сайловчи овоз берди.

Сайлов кампанияси вақтида прокуратурага 65 та мурожаат келиб тушди 

Сайлов кампанияси вақтида Бош прокуратура томонидан шакллантирилган штабга сайловлар билан боғлиқ 65 та мурожаат келиб тушди.