Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз беришда иштирок этди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Давлат раҳбари сайлов участкасига келган одамлар билан суҳбатлашди, биргаликда суратларга тушди. Биринчи марта овоз берган ёшлар, ота-онаси билан келган болаларнинг ўқишларига ривож тилади.

Президент Шавкат Мирзиёев чет эллик кузатувчилар ва ОАВ вакиллари билан ҳам суҳбатлашди.

Фото