Якшанба куни бўлиб ўтган сайловларнинг дастлабки натижаларига кўра, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўпчилик ўринни қўлга киритди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов 23 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтган брифингда маълум қилганидек, парламентнинг қуйи палатасидаги ўринлар қуйидагича тақсимланди:

  • Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) — 43
  • Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси — 35
  • Ўзбекистон «Адолат» сотсиал-демократик партияси — 21
  • Ўзбекистон Халқ демократик партияси — 18
  • Экологик партия — 11

Парламент қуйи палатасига депутатлар 150 та сайлов округидан 128 тасида сайланди.

Хабар тўлдирилмоқда.