Иқтисодиёт

Рақобат қўмитаси «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари»га нисбатан иш қўзғатди
12 июль 2024, 17:00

Рақобат қўмитаси «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари»га нисбатан иш қўзғатди

Рақобат қўмитаси томонидан «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари» АЖга нисбатан иш қўзғатилди. Корхона «Баҳоуддин Нақшбанд» ёдгорлик мажмуаси маркази учун электр энергия тарифларини ошириб қўллаган. Бунинг оқибатида 115 млн сўмлик қўшимча тўлов ҳисобланган.

Уй-жой бозоридаги фаоллик пасайиб, нархлар ўсиши секинлаша бошлади
12 июль 2024, 16:58

Уй-жой бозоридаги фаоллик пасайиб, нархлар ўсиши секинлаша бошлади

Йил бошидан буён Ўзбекистон уй-жой бозорида савдолар сони 5,7 фоизга камайди. Нархларнинг ўсиш суръати секинлаша бошлади ва ўтган ойда атиги 0,3 фоизга ошди, Тошкентда эса ҳар квадрат метр учун 1142 долларгача — 1,1 фоизга пасайди.

Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети ижроси ташқи аудитдан ўтказилади
12 июль 2024, 15:55

Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети ижроси ташқи аудитдан ўтказилади

Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети ижроси ташқи аудитдан ўтказилади ва натижаси бўйича тегишли хулосалар тайёрланади. Шунингдек, 2025 йилдан устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган йирик ташкилотлар фаолиятини аудитдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.

Июнда енгил автомобиллар савдоси 2021 йил охиридан бери энг паст даражага тушди
12 июль 2024, 14:47

Июнда енгил автомобиллар савдоси 2021 йил охиридан бери энг паст даражага тушди

Июнь ойи якунига кўра, Ўзбекистонда 77,6 мингта енгил автомобиль олди-сотдиси рўйхатга олинди, бу 2021 йил декабридан бери энг паст кўрсаткичдир. Энг юқори пасайиш минилган автомобилларга тўғри келди.

Фарғона вилоятида раҳбарлар ҳар куни 5 нафар тадбиркорни қабул қилади
12 июль 2024, 13:38

Фарғона вилоятида раҳбарлар ҳар куни 5 нафар тадбиркорни қабул қилади

Фарғона вилоятида раҳбарларнинг масъулиятини ошириш бўйича янги тизим жорий этилади, деди президент Қувадаги йиғилишда. Вилоят ҳокими, унинг ўринбосарлари, 19 та туман ва шаҳар ҳокимлари ҳар куни 5 нафар тадбиркор ва инвесторни қабул қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал этади.

Андижон биокимё заводи 101,3 млрд сўмга хусусийлаштирилди
12 июль 2024, 11:13

Андижон биокимё заводи 101,3 млрд сўмга хусусийлаштирилди

Андижон биокимё заводи устав капиталидаги 96 фоиз давлат акциялар пакети 101,3 млрд сўмга Jasminе Gold Group’га сотилди.

Андижондаги цемент заводига нисбатан антидемпинг иши очилди
11 июль 2024, 23:27

Андижондаги цемент заводига нисбатан антидемпинг иши очилди

Рақобат қўмитаси апрель ойи охирида Андижон вилоятида ишга туширилган Shangfeng — Bridge of Friendship Ўзбекистон-Хитой цемент заводига нисбатан иш очди. Бошқа цемент ишлаб чиқарувчилари завод маҳсулотни таннархидан арзон сотаётганидан шикоят қилди.

Электр энергиясини ҳисоблаш бўйича янги биллинг тизими 1 августдан ишга туширилади
11 июль 2024, 20:32

Электр энергиясини ҳисоблаш бўйича янги биллинг тизими 1 августдан ишга туширилади

Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисоблашнинг янги биллинг тизими 1 августдан жорий этилади. Ҳозирда у Яккасарой туманида синов тарзида ишга туширилган. Унда абонент паспорт маълумотларидан ташқари, кадастр ва ҳисобрақамлар ҳақидаги ахборотлар ҳам акс этади.

Солиқ қўмитаси тадбиркорларга чеклардаги суммаларни таҳрирлашга рухсат берди
11 июль 2024, 17:35

Солиқ қўмитаси тадбиркорларга чеклардаги суммаларни таҳрирлашга рухсат берди

Ўзбекистонда тадбиркорларга 2023 йил 1 январдан 2024 йил 30 июнгача берилган чеклар суммасига тузатишлар киритишга рухсат берилди. Солиқ органлари чеклар бўйича сўровларни 25 июлгача қабул қилади.

Президент Фарғонада қатор лойиҳалар қурилиши ва ишга туширилишига старт берди
11 июль 2024, 17:12

Президент Фарғонада қатор лойиҳалар қурилиши ва ишга туширилишига старт берди

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида янги лойиҳаларнинг қурилиши ва ишга туширилишини бошлаб берди. Улар орасида «Қўқон» ЭИЗдаги 370 млн долларлик корхоналар ва Фарғона туманининг чекка ҳудудларидаги кичик гидроэлектр станциялари ҳам бор.

Пенсия тизимини қандай такомиллаштириш керак? Стратегик ислоҳотлар агентлиги таҳлили
11 июль 2024, 09:47

Пенсия тизимини қандай такомиллаштириш керак? Стратегик ислоҳотлар агентлиги таҳлили

Ўзбекистонда пенсия таъминоти қамрови юқори норасмий бандлик туфайли атиги 38 фоизни ташкил этади. Бошқа давлатларга нисбатан пенсия бадаллари юқори даражада (12−25 фоиз), тўловлар эса ўртача даражада. Стратегик ислоҳотлар агентлиги мамлакатнинг пенсия тизимини такомиллаштириш йўлини ўрганди.

«Қўқон» ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилади
10 июль 2024, 21:38

«Қўқон» ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилади

Президент қарори билан, Қувасой шаҳри ҳокимлиги захирасидаги 210 гектар ер ҳисобига «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси ҳудуди кенгайтирилади. Янги ҳудудда 2026 йилгача камида 1 млрд долларлик инвестициялар ўзлаштириш, 11,7 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда.

Хитойнинг Henan компанияси Ўзбекистондаги кўмир конларини ривожлантиришга 400 млн доллар инвестиция киритмоқчи
10 июль 2024, 16:59

Хитойнинг Henan компанияси Ўзбекистондаги кўмир конларини ривожлантиришга 400 млн доллар инвестиция киритмоқчи

Хитойнинг Henan компанияси Ўзбекистондаги кўмир конини ўзлаштириш учун 400 млн доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Туркиянинг Bab Energy ve Petrol Urunleri A.S компанияси эса Тошкент вилоятида бойитилган каолин ишлаб чиқариш ниятида.

BYD Ўзбекистонда электромобилларнинг бюджет моделларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
10 июль 2024, 16:18

BYD Ўзбекистонда электромобилларнинг бюджет моделларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон BYD билан В, С ва бюджет автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди. Уларнинг намуналари хитойлик ҳамкорлар синовидан ўтказиш учун лабораторияга топширилди. Аввалроқ завод 3 та янги модель: E2, Seagull ва Yuan`ни ишлаб чиқаришни режалаштираётгани хабар қилинганди.

Ҳисоб палатаси бюджетдан ташқари жамғармалар ва ташқи қарз ҳисобидан қилинган харажатлар аудитини ўтказади
10 июль 2024, 15:52

Ҳисоб палатаси бюджетдан ташқари жамғармалар ва ташқи қарз ҳисобидан қилинган харажатлар аудитини ўтказади

Президент бюджет маблағларининг сарфланиши устидан назоратни кучайтириш бўйича таклифлар билан танишди. Ҳисоб палатаси бюджетдан ташқари жамғармалар ва ташқи қарз ҳисобидан қилинган харажатларни қамраб олиш имконини берувчи консолидациялашган бюджет аудитини ўтказишни таклиф этмоқда.

ҲЭТ — бизнес учун электр энергияси бўйича икки баравар тарифларни қўллаш ҳақида
10 июль 2024, 15:32

ҲЭТ — бизнес учун электр энергияси бўйича икки баравар тарифларни қўллаш ҳақида

Ўзбекистонда бизнес ва бошқа юридик шахслар илгари электр энергияси учун 1 кВт/соат 900 сўм бўлган тарифда белгиланган лимитдан 10 фоизга ошиб кетса, 960 сўмдан тўларди. Энди ортиқча ҳажмга 2 бараваргача бўлган тариф (1800 сўм) қўлланади. ҲЭТ янги қоидаларни тушунтирди.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим тасдиқланди
10 июль 2024, 10:29

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим тасдиқланди

Хитой ҳукумати, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини биргаликда амалга оширишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди. Транспорт вазирлиги ушбу шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

200 кВт соатгача бўлган меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас — Энергетика вазирлиги
9 июль 2024, 14:43 1

200 кВт соатгача бўлган меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги яқин истиқболда электр энергияси учун ойлик 200 кВт соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас дея таъкидлади. Вазирлик маълум қилишича, июнь ойида 71 фоиз аҳоли 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган.

Ўзбекистон ва Афғонистон юк ташувлари тўловларини камайтириш ва транзит битимини муҳокама қилди
9 июль 2024, 14:16

Ўзбекистон ва Афғонистон юк ташувлари тўловларини камайтириш ва транзит битимини муҳокама қилди

Афғонистон делегациясининг Ўзбекистонга ташрифида юк ташувлар учун тўлов ва йиғимларни камайтириш ҳамда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасидаги транзит битими муҳокама қилинди. Томонлар Ҳайратон-Мозори Шариф темирйўл линиясини реконструкция қилиш бўйича шартнома муддатини яна 6 ойга узайтирди.

«Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида қотиб қолмаслиги лозим» — Жаҳон банки ваколатхонаси раҳбари
9 июль 2024, 11:54

«Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида қотиб қолмаслиги лозим» — Жаҳон банки ваколатхонаси раҳбари

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатидаги миссиясини якунлаган Марко Мантованелли «Газета.uz» билан суҳбатда мамлакат учун устувор ислоҳотлар, хусусий монополиялардан қутулиб қолиш ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У бозор иқтисодиётига ўтишни охирига етказишга чақирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг