2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд долларни ташкил этди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1 млрд доллар ёки 6,2 фоизга кўп, дея хабар берди Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги.

Олтинни ҳисобга олганда, экспорт 10 фоизга — 6,38 млрд долларгача ошди, олтинсиз экспорт эса 3,65 млрд долларга етди (+7,4 фоиз). Импорт 9,44 млрд долларгача (+3,8 фоиз) ошди.

Ташқи савдо тақчиллиги бироз қисқарди ва 3,05 млрд долларни ташкил этди, бу 2023 йилга нисбатан 232,2 млн долларга кам.

Биринчи чоракда олтин экспорти 10,5 фоизга ошиб, 2,66 млрд долларни ташкил этди (2023 йилнинг биринчи чорагида 2,41 млрд доллар бўлган). Бу мамлакат умумий экспортининг 41,7 фоизини ташкил этади.

Март ойида 1,35 млрд доллардан ортиқ қийматдаги ёки февраль ойидаги билан (1,32 млрд доллар) деярли бир хил миқдорда олтин экспорт қилинди.

Март ойида олтин котировкалари бир унция учун 2055 доллардан 2246 долларгача (+9,3 фоиз) кўтарилди ва тарихий рекорд қийматларни янгилашда давом этмоқда. Мисол учун, 19 апрелда нархлар 2410 доллардан ошди.

Февраль ойида Ўзбекистон 12 тонна қимматбаҳо метал сотган ҳолда дунёда энг кўп олтин сотган мамлакатга айланди. 2023 йил якуни бўйича мамлакат олтин сотиш бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади.