Вазирлар маҳкамаси диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклашни маслаҳат берди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтиришга бағишланган шошилинч йиғилишда ушбу масалага ҳам тўхталиб ўтилди.

Аввалроқ Covid-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистондаги барча таълим муассасалари 16 мартдан ёпилиши, Наврўз халқ сайиллари, оммавий маросимлар ва одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар ўтказилмаслигиҳамда чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида (аёл киши) COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.