Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмайди. Бу ҳақда коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтиришга бағишланган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокидаги шошилинч йиғилишда маълум қилинди.

Шунингдек, йиғилишда оммавий маросимлар, жумладан улоқ-кўпкари, кураш ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилиниши айтилди.

Аввалроқ коронавирус сабаб Ўзбекистондаги барча ОТМ талабалари, мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига 16 мартдан таътил берилиши ҳақида эълон қилинган эди.