15 март куни соат 06.00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида (аёл киши) COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги хабар берди.

Ҳозирда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.