Ўзбекистонда Сovid-19 коронавирусини юқтириб олганлар сони олти кишига етди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Вирус биринчи беморнинг турмуш ўртоғи ва неварасида ҳам аниқланди.

Аввалроқ 11 март куни Париждан келган аёлнинг ўғли ва қизи ҳам касалликни юқтиргани тасдиқланган эди. Ушбу уч кишида вирус борлиги 15 март куни маълум бўлди. Худди шу куни Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам коронавирус аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бемор билан алоқага киришган одамлар рўйхати тузилгани ҳамда улар устидан тиббий назорат ўрнатилганини маълум қилди.