Маҳмудхўжаев Фурқат Сидиқхўжаевич Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тайинловдан олдин у 2020 йил февраль ойидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби, ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

Фурқат Маҳмудхўжаев 1965 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1989 йил Тошкент давлат техника университетини тугатган.

Кўп йиллар давомида Тошкент шаҳар Маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси бўлиб ишлаган.