Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига Cағиндиқ Турманов тайинланди. Бу ҳақда республика Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати хабар берди.

У шу вақтгача мазкур вазирликка раҳбарлик қилган Нуруллан Умирзакович Ерлепесовнинг ўрнини эгаллади.

Бунга қадар Cағиндиқ Турманов Қорақалпоғистонда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасида фаолият олиб борган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Азамат Отеулиев Абилкасимович Қорақалпоғистонда Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо вазири этиб тайинланганди.