Ўн бир нафар туман ҳокими, уч нафар туман ҳокимининг ўринбосари,Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ва икки нафар вазир ўринбосари давлат мукофотларига сазовор бўлди.

Президент Ислом Каримов 26 август куни «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

Мукофотланганлар рўйхати

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан:

  • Хўжаниёзова Шакаржон Юсуповна — Хоразм вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари,

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:

  • Алиев Ғофир Қуватович — Хатирчи тумани ҳокими, Навоий вилояти,
  • егматов Шуҳрат Худойбердиевич — Иштихон тумани ҳокими, Самарқанд вилояти,
  • Худаяров Асилбек Анварович — Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари,

«Дўстлик» ордени билан:

  • Алиев Муроджон Бокиевич — Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари,
  • Аллакулов Панжи Эгамбердиевич — Муборак тумани ҳокими, Қашқадарё вилояти,
  • Атемов Ускенбай — Юқори Чирчиқ тумани ҳокими, Тошкент вилояти,
  • Батиров Даниёр Эгамбердиевич — Боёвут тумани ҳокими, Сирдарё вилояти,
  • Жололов Акмалжон Насирдинович — Олтинкўл тумани ҳокими, Андижон вилояти,
  • Мамадалиев Ғайратали Турғунович — Риштон тумани ҳокими, Фарғона вилояти,
  • Рахмонов Бахтиёр Султонович — Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммунал хўжалик, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари,
  • Турапов Усмон Янгибаевич — Жарқўрғон тумани ҳокими, Сурхондарё вилояти,
  • Юсупов Рустам Фархадович — «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари.

«Шуҳрат» медали билан:

  • Исмаилова Гулнора Шарифовна — Фориш тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, Жиззах вилояти,
  • Ишмуратова Зиёда Исраиловна — Пастдарғом тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, Самарқанд вилояти,
  • Нармуратова Кунсулу Аленовна — Конимех тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, Навоий вилояти.