Азиз Ботирович Воитов Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Газета.uz»га ҳукуматдаги манбаси хабар берди. Бу ҳақда, шунингдек, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳам хабар қилди.

Сешанба куни собиқ вазир президент Шавкат Мирзиёев ташриф билан бўлган Қашқадарё вилоятига борган.

У ушбу лавозимни 2022 йил август ойи охирида эгаллаганди. 2020 йилнинг март ойида эса ўша пайтда бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири бўлган Сардор Умурзаковга биринчи ўринбосар бўлган.

Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилганидан сўнг у билан бирга ишлаган кўплаб раҳбарлар ўз лавозимларини тарк эта бошлади. Улар орасида Суннатилла Бекенов, Фурқат Рахимов, Олимхон Рустамов, Ойбек Ҳамраев ва бошқалар бор.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига 2016−2018 йилларда қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлган Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев келиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Аммо ҳокимлик хабарларни рад этди ва ҳоким ўз ишини давом эттираётганини билдирди.