«сайлов-2023» тегли мақолалар


Сурхондарёдаги газета ХДП етакчисини истеъфога чиқишга чақирди
9 сентябрь 2023, 15:52

Сурхондарёдаги газета ХДП етакчисини истеъфога чиқишга чақирди

«Сурхон овози» газетаси Халқ демократик партияси етакчисини истеъфога чиқишга чақирди. Бош муҳаррирнинг биринчи саҳифадаги мақоласида сайловда сиёсий рақобат бўлмагани, Улуғбек Иноятов олган 4 фоиз овоз эса шармандали экани айтилади.

«Коррупция бўлмаса, ҳаммаси халққа ваъда берганимиздек бўлади» — Ўзбекистон президенти
14 июл 2023, 15:41

«Коррупция бўлмаса, ҳаммаси халққа ваъда берганимиздек бўлади» — Ўзбекистон президенти

Шавкат Мирзиёев инаугурация нутқида «ҳамма тизим ўзгаради», дея ваъда берди. Қонунлар, одамларни менсимайдиган, уларга қўпол муносабатда бўладиганлар ўрнини ёшлар эгаллашини билдирди. Президент коррупция бўлмаса, «барча ишлар халққа ваъда берилганидек бўлади», дея таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев президент сифатида қасамёд қилди
14 июл 2023, 12:15

Шавкат Мирзиёев президент сифатида қасамёд қилди

Шавкат Мирзиёев 14 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди.

48,7% дан 96,5% гача. Тошкентда Шавкат Мирзиёевга қандай овоз беришди? (47 та участка мисолида)
11 июл 2023, 15:47

48,7% дан 96,5% гача. Тошкентда Шавкат Мирзиёевга қандай овоз беришди? (47 та участка мисолида)

«Газета.uz» Тошкент шаҳридаги 47 та (улар жами 822 та) сайлов участкаси маълумотларини таҳлил қилди. Ғолиб Шавкат Мирзиёев уларда 48,7 фоиздан 96,5 фоизгача овоз тўплади. Айрим участкаларда ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар улуши қолган учта номзоднинг умумий фоизларидан ҳам юқори бўлган.

АҚШ Ўзбекистон президентининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини билдирди
11 июл 2023, 09:38

АҚШ Ўзбекистон президентининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини билдирди

АҚШ элчихонаси Ўзбекистондаги муддатидан илгари президентлик сайлови якунлари бўйича берган баёнотида Қўшма Штатлар Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастурини амалга ошириш ва мамлакатда бошқарув тизимини такомиллаштиришда ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.

Рақобат йўқ, лекин яхши ташкил этилган. ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси — президентлик сайлови тўғрисида
11 июл 2023, 08:19

Рақобат йўқ, лекин яхши ташкил этилган. ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси — президентлик сайлови тўғрисида

Ўзбекистонда президентлик сайлови «яхши тайёргарлик кўрилган» бўлса-да, «ҳақиқий рақобат»дан холи бўлди, дейди ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси. Кузатувчиларга кўра, сайлов куни «сокин ўтди», лекин қонунбузарликларсиз эмас. ОАВда танқидий ёритилмагани сайловчиларнинг «онгли танлов»ига тўсқинлик қилди.

Репортаж: Тошкентда сайлов натижалари қандай ҳисоб-китоб қилинди?
10 июл 2023, 22:14

Репортаж: Тошкентда сайлов натижалари қандай ҳисоб-китоб қилинди?

«Газета.uz» президент сайлови куни Тошкентдаги бир нечта сайлов участкаларида бўлди ва сайлов округидаги 822 та сайлов участкасидан тўпланган овозларни санаб чиқиш жараёнини кузатди. Сайлов ғолиби Шавкат Мирзиёев пойтахтда республикадаги ўртача кўрсаткичдан камроқ овоз тўплади.

Марказий сайлов комиссияси: «Ҳеч ким тазйиқ ўтказгани йўқ, биз мустақилмиз»
10 июл 2023, 17:36

Марказий сайлов комиссияси: «Ҳеч ким тазйиқ ўтказгани йўқ, биз мустақилмиз»

Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти ва аъзолари «Amerika Ovozi» мухбирининг саволларига жавоб берар экан, МСКга ҳеч ким тазйиқ ўтказмагани, у мустақиллиги ва Конституцияга асосан фаолият олиб бориши, қолаверса, ЕХҲТ ДИИҲБ «олий ҳакам эмаслиги ва унга ёқиш учун сайлов ўтказилмаслигини» таъкидлашди.

МДҲ миссияси: «Ўзбекистонда сайлов шаффоф, очиқ ва адолатли ўтди»
10 июл 2023, 15:21

МДҲ миссияси: «Ўзбекистонда сайлов шаффоф, очиқ ва адолатли ўтди»

Ўзбекистонда ўтган муддатидан илгари президентлик сайлови бўйича МДҲ кузатувчилари ўз миссиясини якунлади. Миссия «сайлов муқобиллик асосида, шаффоф, очиқ, адолатли ва демократик тамойилларга мос равишда ўтганини» қайд этди.

Шавкат Мирзиёев табрикларни қабул қилишни бошлади
10 июл 2023, 11:58

Шавкат Мирзиёев табрикларни қабул қилишни бошлади

Шавкат Мирзиёевнинг президент сайловидаги ғалабаси эълон қилингач, у қўшни ҳамда ҳамкор давлатлар раҳбарларидан табрикларни қабул қила бошлади. Биринчилардан бўлиб Туркманистон миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов табриклади. Қутловлар келишда давом этмоқда.

Сайловда судларга ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмади — Олий суд
10 июл 2023, 11:36

Сайловда судларга ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмади — Олий суд

Олий суд раиси ўринбосари президентлик сайлови вақтида судларга ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмаганини маълум қилди. У бунга аҳолининг ҳуқуқий онги ошгани ва ОАВ вакиллари билан тегишли мулоқот ўрнатилганини сабаб сифатида кўрсатди.

Шавкат Мирзиёев сайловда 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонди
10 июл 2023, 11:16

Шавкат Мирзиёев сайловда 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонди

Шавкат Мирзиёев учинчи президентлик сайловида 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонди, деб хабар қилди МСК. Расмий маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 79,88 фоизи жараёнда иштирок этган.

Президент сайловида иштирок этганлар сони 60 фоиздан ошди — МСК
9 июл 2023, 16:39

Президент сайловида иштирок этганлар сони 60 фоиздан ошди — МСК

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистонда муддатидан олдин бўлиб ўтаётган президентлик сайловида соат 15:00 ҳолатига сайловчиларнинг 60,74 фоизи овоз берганини маълум қилди (11 млн 705 минг киши).

Президент сайловида овоз бериш жараёнлари суратларда
9 июл 2023, 15:44

Президент сайловида овоз бериш жараёнлари суратларда

Пломбаланган сайлов қутилари, давлат мадҳияси янграши, бир неча паспорт кўтариб олган фуқаро, оилавий овоз беришга келганлар, президентликка номзодларнинг иштироки — «Газета.uz» мухбирлари пойтахтдаги сайлов участкаларидан фоторепортаж тайёрлади.

11:00 гача 6,4 млн киши овоз берди, қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида маълумотлар келмади — МСК раиси ўринбосари
9 июл 2023, 12:49

11:00 гача 6,4 млн киши овоз берди, қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида маълумотлар келмади — МСК раиси ўринбосари

Сайлов жараёнининг 11:00 гача бўлган қисмида 6 млн 463 минг 874 киши (сайловчиларнинг 33,54 фоизи) овоз берди. «Ушбу рақамлар Марказий сайлов комиссияси томонидан муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови ўтган, деб ҳисоблашга асос бўла олади», — деди МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров.

Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бошланди
9 июл 2023, 08:48

Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бошланди

Ўзбекистонда муддатидан илгари президентлик сайлови бошланди.

Сўровнома: Одамлар бўлажак президентдан нималар кутяпти?
5 июл 2023, 20:45

Сўровнома: Одамлар бўлажак президентдан нималар кутяпти?

Президентликка номзодларни танийсизми? Номзодларнинг сайловолди дастури билан танишиб чиқдингизми? Бўлажак президентдан нималар кутаяпсиз? «Газета.uz» шу ва бошқа саволлар билан Тошкент аҳолисига микрофон тутди. Видео.

«Пойтахтда дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган бирорта автобус қолмайди» — Шавкат Мирзиёев
5 июл 2023, 13:20

«Пойтахтда дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган бирорта автобус қолмайди» — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев пойтахтга 1200 та электробус олиб келиниши ва уларнинг жамоат транспортидаги улуши 50 фоизга етказилишини айтди. «Дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган бирорта автобус қолмайди», — деди номзод.

Президентликка номзодлар вакилларининг иккинчи теледебати 2 июль куни ўтказилади
2 июл 2023, 09:38

Президентликка номзодлар вакилларининг иккинчи теледебати 2 июль куни ўтказилади

2 июль куни соат 18:00 да президентликка номзодлар вакилларининг иккинчи теледебати бўлиб ўтади. У давлат бошқаруви тизими ва суд-ҳуқуқ соҳасини ривожлантиришга бағишланади.

ЕХҲТ ДИИҲБ Ўзбекистондаги сайловолди кампанияси «суст» ўтаётганини қайд этди
30 июн 2023, 18:23

ЕХҲТ ДИИҲБ Ўзбекистондаги сайловолди кампанияси «суст» ўтаётганини қайд этди

Ўзбекистонда сайловолди кампанияси нисбатан суст ўтмоқда, дейилади ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси оралиқ ҳисоботида. Унда айтилишича, расмийлар ЕХҲТнинг илгари берган айрим тавсияларини инобатга олган, қолганларини эса сайловдан кейин кўриб чиқишни режалаштирган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг