22 июнь санасидан Ўзбекистонда автомобилга буюртма бериш янги технологик Uklon онлайн-хизмати ишга тушди. Хизматнинг ўзига хос хусусияти ҳар бир аниқ йўналиш учун белгиланган ва асосланган нархдир.

Автомобилга онлайн буюртма бериш учун Ўзбекистондаги фойдаланувчилар иккита иловадан — йўловчилар учун Uklon ва ҳайдовчилар учун Uklon Driver иловаларидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Uklon иловасини iOS ва Android мобил қурилмаларига юклаб олиш мумкин. Уни ўрнатиш орқали фойдаланувчилар дастлабки учта саёҳат учун 35% гача чегирмага эга бўлишади.

Uklon фойдаланувчилар учун бир қатор афзалликлар беради — фойдаланувчи саёҳатнинг якуний нархини олдиндан билади, ҳамда нарх ҳатто кўчалардаги тирбандликлар асосида ҳам ўзгармайди. Лекин автомобиль кутиш вақти туфайли ўзгариши мумкин. Йўловчи нархга рози бўлиб, буюртма бергандан сўнг, йўловчи учун нарх ўзгармайди. Бундан ташқари, саёҳат нархини назорат қилса бўлади — агар фойдаланувчи машинани узоқроқ кутиб туришга тайёр бўлса, нархни пасайтириш ёки шошаётган бўлса, уни ошириши мумкин.

Uklon хизматини ишга туширишнинг дастлабки ойларида ҳайдовчилар учун ҳар бир бажарилган буюртма учун ва автомобилни бренд безагида ясаттиргани учун бонуслар мавжуд. Бундан ташқари, компания лицензия, ҳамда мослашувчан шартлар ва иш секторини бошқариш қобилиятига эга ҳайдовчиларга қўшимча бонуслар ҳам беради. Масалан, шаҳарнинг исталган ҳудудида ҳаракатни қулай режалаштира олиш қобилияти учун.

«Uklon Украинада хизмат кўрсатиш ҳажми ва сифати бўйича юқори натижаларга эришган. Биз юқори салоҳиятга эга қатор мамлакатларга сармоя киритиб, фаол равишда кенгайишга қарор қилдик. Жаҳонда буюк тарихига эга, бугунги кунда жадал ривожланаётган Ўзбекистонда биз катта салоҳият кўрмоқдамиз. Биз Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлардан илҳомланиб, бизнесга, Тошкент иқтисодиётига, иш ўринлари ва сифатли хизмат кўрсатишга сармоя киритишга қарор қилдик. Ишончим комилки, биз тошкентликлар учун биринчи даражали хизматни тақдим эта оламиз», — деди Сергей Смус, Uklon лойиҳаси ҳаммуаллифи.

Uklon — бу Украина IT-маҳсулот компанияси бўлиб, у автомобилларга онлайн-буюртма бериш хизматини тақдим этади. Бундан 13 йил аввал Uklon IT-соҳасидаги ёш истеъдодли йигитларнинг капитал қўйилмалари асосида стартап сифатида ташкил этилган эди. 200 минг долларлик дастлабки сармоядан бугунги кунда компания жаҳон гигантлари билан муваффақиятли рақобатлашадиган жиддий технология ўйинчисига айланди. Бугунги кунда Uklon Украина ва Озарбайжонда фаолият юритади ва янги бозорларга чиқишни давом этади. Uklon иловаси шу кунга қадар 12 млн дан ортиқ юклаб олинган ва платформада 100 минг дан ортиқ рўйхатдан ўтган ҳайдовчиларга эга.

Uklon Forbes журналига кўра энг яхши 30 та топ-стартаплардан биридир. Бундан ташқари, компания бир неча бор энг яхши иш берувчи ва ижтимоий масъулиятли тадбиркор сифатида турли танловлар ғолиби деб топилган. Компания ушбу фалсафа ҳамда ёндашувни янги бозорларга олиб чиқади ва улар меҳмондўстлик билан қабул қиладиган мамлакатлар маданиятини ҳурмат қилади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.