Барча дўстларнинг stories`ларини кўриб чиқиш, янги мемларни топиш ёки стримларни томоша қилиш — каби ёш ва фаол инсонларнинг кўплаб қизиқарли машғулатлари мавжуд. Уларга фақат қорин очганлик ҳисси халақит бериши ва энг зарур бўлган пайтда кучсиз қолдириши мумкин. Аммо энди Ўзбекистонда Nestle дан янгилик бор — GoodMix батончиклари қорин тўйдириши ва қувват бериши мумкин.

Шиорда айтилганидек, GoodMix — бу «сенинг дидинга мос микс». Энди ҳар бир тамадди қилиш жараёни ёрқин таассуротлар манбаига айланади — нафақат таъм ечимларидан, балки турли хил қатламларнинг бирикмасидан ҳам. Нозик сутли шоколад ва қарсилдоқ вафлини аралаштириб, ҳақиқий ёнғоқ бўлакларини сепиб, тузланган ер ёнғоқ таъми билан GoodMix яратилади. Тузли карамелнинг таъми билан GoodMix шоколад ва вафлилар бирикмасидан фойдаланади ҳамда сепгич сифатида эса ҳаводек енгил донли шарчалар пайдо бўлади. Қарсилдоқ бисквит таъми билан GoodMix анъанавийроқ кўринади, лекин у ҳам сюрпризларга бой, чунки унда шоколад ва вафли аралашмаси ҳақиқий, ниҳоятда хушбўй бисквит бўлаклари билан безатилган.

Яна бир ажойиб жиҳати махсус катта шаклдир: у билан нафақат ўзингиз тамадди қилишингиз, балки дўстингиз билан ҳам баҳам кўришингиз мумкин. Дўстингиз ҳам шу кайфиятни ҳис қилиши мумкин. Бу қулай шакл йўлда тамадди қилиш имконини ҳам беради. Агар сиз янги таъмни татиб кўрмоқчи бўлсангиз, ёрқин қадоқни шаҳаринг дўконларида топиш осон. GoodMix — бу кучингизни тўлдириш ва уни янада мазали қилишни хоҳлаганингизда зўр танловдир.

Рекалама ҳуқуқлари асосида.