Йил якуни — бу чегирмалар вақти. Имкониятни қўлдан чиқармаслик лозим. Яқинларингизни хурсанд қилиш учун Karcher компанияси ажойиб имкониятларни таклиф қилади.

Агар сизда оила аъзоларингиз учун байрамга сюрприз тайёрлаш учун бирон бир режа йўқ бўлса, унда Karcher компаниясида ажойиб таклиф бор. Хонадонни озода сақлаш учун сўнгги технологиядаги маиший техника воситалари янги йилда яқинлар учун ажойиб совға бўла олади.

Alfred Karcher GmbH&Co. KG. компаниясининг Ўзбекистондаги расмий вакили Asia Clean Center байрам муносабати билан махсус акцияни эълон қилди. Эндиликда сиз декабрь ойининг сўнгги кунига қадар компания маҳсулотларини 30 фоизгача бўлган чегирмали нархларда харид қилишингиз мумкин.

реклама

Расмий дўконда тозалаш учун мўлжалланган турли хилдаги техника қурилмаларини топиш мумкин:

  • юқори босимли тозалаш аппаратлари (15 фоизгача чегирма);
  • чангютгичлар (15 фоизгача чегирма);
  • электрон супургилар;
  • ойна тозалагичлар;
  • буғлагичлари (30 фоизгача чегирма).

Karcher буғли тозалаш машиналари ва чангютгичлари уйингизни тез ва самарали тозалашга ёрдам беради. Юқори ҳароратли буғнинг кучли оқими билан турли юзаларда йиғилиб қолган чангларни охиригача тортиб олади, бурчакларда пайдо бўлган бактерия ва микробларни зарарлантиришда самарали ёрдам беради.

Яна бир муҳим қулайлик — бу Karcher буғлагичлари ҳаммом ва ҳожатхоналарни кимёвий тозалаш воситалари ва ортиқча қўл меҳнатисиз бир зумда озода қилади. Раковина, кафеллар, душхона деворлари, ойна, плиткаларни сиз истаган ҳолатда тозалайди.

реклама

Шунингдек, дўконда автомобилларни ювиш учун мўлжалланган машина ювиш тизимлари, техник аксессуарлар ва ҳаттоки, сифатли тозалаш воситаларини ҳам харид қилиш мумкин. Дўконнинг малакали ходимлари эса сизга техникани танлаш ва унинг хусусиятларини батафсил таништиришда яқиндан кўмаклашади.

Европанинг синалган ва ишончли техника воситаларини махсус нархларда харид қилиб, сиз танлаган совға билан яқинларингизни хурсанд қилишингиз мумкин.

реклама

Тошкент

Манзил: Муқими кўчаси, 74.
Телефонлар: (+998) 95−170−02−04, (+998) 93−382−39−93.

Самарканд

Манзил: Мирзо Улуғбек кўчаси, 78.
Телефонлар: (+998) 95−509−02−04, (+998) 91−543−04−40.

Сайт: karchermarket.uz
Instagram: @karchertashkent
Telegram: t.me/karcher_tashkent

Реклама ҳуқуқи асосида.