«ўқитувчи» тегли мақолалар


Тошкентда ўқитувчи ўқувчилар қўлига игна ва «саморез» санчиб жазолаб келгани аниқланди
16 апрель 2024, 15:05

Тошкентда ўқитувчи ўқувчилар қўлига игна ва «саморез» санчиб жазолаб келгани аниқланди

Сергели туманидаги 277-мактабнинг 1-синф раҳбари хато қилган ўқувчиларини жазолаш учун қўлларига игна ва «саморез» санчгани айтилмоқда. Ҳолат 2023−2024-ўқув йили бошидан буён такрорланиб келган. Болалар омбудсмани ҳолат назоратга олингани ва ўқитувчи ишдан олинганини билдирди.

Қашқадарёда мактаб директори ўринбосари ва ўқувчи бир-бирини калтаклади
26 феврал 2024, 09:56

Қашқадарёда мактаб директори ўринбосари ва ўқувчи бир-бирини калтаклади

Шаҳрисабз шаҳридаги 1-мактабда директор ўринбосари ва 10-синф ўқувчиси бир-бирини калтаклади. Воқеага ўқувчиларнинг дарс пайтида қор ўйнагани ва бунинг ортидан келиб чиққан жанжал сабаб бўлган. Уларнинг иккиси ҳам шифохонага ётқизилди.

Тошкент вилоятида ўқувчининг бошини деворга уриб, жароҳатлаган ўқитувчига жиноий иш очилди
18 феврал 2024, 10:04

Тошкент вилоятида ўқувчининг бошини деворга уриб, жароҳатлаган ўқитувчига жиноий иш очилди

Чиноз туманидаги 1-мактаб ўқитувчиси 7-синф ўқувчисининг бошини деворга бир неча бор қаттиқ уриб, жароҳат етказди. Бола шифохонага жойлаштирилди, ўқитувчига жиноят иши қўзғатилди.

Инглиз тилини ўқитишни қўллаб-қувватлаш мақсадида АҚШдан 25 нафар ўқитувчи келди
13 сентябрь 2023, 11:55

Инглиз тилини ўқитишни қўллаб-қувватлаш мақсадида АҚШдан 25 нафар ўқитувчи келди

АҚШдан Ўзбекистонга 25 нафар инглиз тили ўқитувчиси келди. Улар мамлакатнинг 11 та ҳудудидаги мактаб ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари билан ҳамкорликда иш олиб боради ҳамда 10 ойлик ўқитиш ва малака ошириш дастурларини ўтказади.

«Директор ишдан бўшашга мажбурлади». Ўқувчини калтаклаган педагог ҳақиқатлари
12 март 2023, 17:07

«Директор ишдан бўшашга мажбурлади». Ўқувчини калтаклаган педагог ҳақиқатлари

Тошкентдаги 152-мактаб ўқитувчиси ўқувчини калтаклагани акс этган видео муҳокамаларга сабаб бўлди. «Газета.uz» педагог Гулчеҳра Мамажоновага микрофон тутди. Унинг сўзларига кўра, директорнинг унга нисбатан шахсий адовати бўлган ва ишдан бўшатишга уринган. Директор эса интервью беришдан бош тортди.

Тошкентдаги мактабда дарсга халақит берган болани урган ўқитувчи жаримага тортилди
11 март 2023, 14:56

Тошкентдаги мактабда дарсга халақит берган болани урган ўқитувчи жаримага тортилди

Яшнободдаги 152-мактабда ўқитувчи дарсга халақит бергани учун болани уриб, дарсдан чиқариб юборди. Туман суди педагогга 900 минг сўм жарима тайинлади. Ўқитувчи эса мазкур ҳолат мактаб директори томонидан уюштирилгани ва мажбурий ишдан бўшатилганини айтмоқда.

Педагоглар фаолиятига ноқонуний аралашганлар жаримага тортилади
2 март 2023, 17:12

Педагоглар фаолиятига ноқонуний аралашганлар жаримага тортилади

Ўзбекистонда педагогларнинг ишига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Уларни такрор маъмурий меҳнатга жалб қилганлар БҲМнинг 150−200 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Сурхондарёда ўқитувчи ҳамкасбининг банк картасидан пул ечиб олиб, онлайн қиморга сарфлаб юборди
28 январ 2023, 13:25

Сурхондарёда ўқитувчи ҳамкасбининг банк картасидан пул ечиб олиб, онлайн қиморга сарфлаб юборди

Қўмқўрғон туманида мактаб ўқитувчисининг картасидан 1,5 млн сўм ечиб олган ҳамкасби уни «1xBet» онлайн қимори учун ишлатиб юборгани гумон қилинмоқда. Агар унинг айби тасдиқланса, 15 млн сўм жаримага тортилиши ёки 3 йилгача қамалиши мумкин.

Бухорода ўқувчиларни калтаклаган ўқитувчи ўз аризаси билан ишдан кетди
16 ноябр 2022, 15:42

Бухорода ўқувчиларни калтаклаган ўқитувчи ўз аризаси билан ишдан кетди

Бухоро шаҳридаги 4-мактабда дарс вақтида синфдаги барча ўқувчиларни калтаклаган ўқитувчи ўз аризаси билан ишдан бўшатилди. Ҳолат бўйича ўрганиш ишлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида давом этмоқда.

Бухоро мактабларидан бирида ўқитувчининг ўқувчиларни калтаклагани ҳолати тергов қилинмоқда
15 ноябр 2022, 20:10

Бухоро мактабларидан бирида ўқитувчининг ўқувчиларни калтаклагани ҳолати тергов қилинмоқда

Бухоро вилояти халқ таълими ва ички ишлар бошқармалари Бухородаги 4-сонли мактабда дарс вақтида ўқувчиларнинг ўқитувчи томонидан калтакланиши билан боғлиқ ҳолатни ўрганмоқда.

Андижонда ўқувчиларга вилоят ҳокими саволларига «шукроналик ҳисси билан жавоб бериш» буюрилди
3 ноябр 2022, 10:35

Андижонда ўқувчиларга вилоят ҳокими саволларига «шукроналик ҳисси билан жавоб бериш» буюрилди

Жалақудуқ туманидаги мактабда «Ҳоким ва ёшлар» учрашувида устозлардан ўқувчилари ҳоким саволларига «шукроналик ҳисси билан жавоб бериши» сўралган хабар тарқалди. ХТВ матбуот котиби ўқитувчилардан бундай нарсаларни талаб қилмасликни сўради. Туман ҳокимлиги эса бундай топшириқ берилмаганини айтди.

Сурхондарёда ўқувчини урган ўқитувчига хизмат текшируви тайинланди
16 май 2022, 11:20 1

Сурхондарёда ўқувчини урган ўқитувчига хизмат текшируви тайинланди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёнинг Бандихон туманидаги 4-мактабда инглиз тили ўқитувчиси дарсга тайёрланмай келган ўқувчини калтаклагани акс этган видеолар тарқалди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан ўқитувчига нисбатан хизмат текшируви тайинланганини маълум қилди. ХТВ эса ўқувчиларга куч ишлатиш ҳолатини кескин қоралади.

Ўз фанидан халқаро ёки миллий сертификатга эга ўқитувчиларга 50 фоизгача устама тўланади
12 май 2022, 15:19

Ўз фанидан халқаро ёки миллий сертификатга эга ўқитувчиларга 50 фоизгача устама тўланади

Президент қарорига кўра, мактабларда халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагогларга 50%, миллий тест тизимида олинган сертификатга эга ўқитувчиларга 20% устама тўланади. Кутубхона ҳодимларининг ойлиги эса 1,2 бараварга оширилади. Қолаверса, 1 сентябрдан «Намунали мактаб» рейтинги жорий этилади.

Мактабларда касбга ўқитиш тизими жорий этилади
14 июл 2020, 22:23

Мактабларда касбга ўқитиш тизими жорий этилади

Ўзбекистонда мактабларда касбга ўқитиш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. 2020−2021 ўқув йилидан бошлаб мактаб директори ва ўқитувчиларга ўқувчиларнинг олий таълимга кириши, касб эгаллаб, ўз ишини топиши даражасига қараб оширилган иш ҳақи тўланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг