Шахмат олимпиадаси чемпионларига пул ва машина мукофотлари топширилди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиблари Тошкент аэропортида кутиб олинди. Чемпионларга 600 млн сўмдан пул мукофоти ва Equinox автомобили топширилди.

«2026 йилгача Ўзбекистонда қандай ҳолат бўлади?», деган иккиланишлар ҳам бўлди — Алишер Саъдуллаев

Алишер Саъдуллаев 2026 йилда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини Ўзбекистонда ўтказиш қарорига эришиш осон кечмаганини маълум қилди. FIDE Бош Ассамблеясида жаҳондаги вазиятдан келиб чиқиб, виза, мамлакатга кириб-чиқиш ва бошқа масалаларда кўплаб саволлар берилган.

«Зарафшон» миллий табиат боғи Экоқўмита тизимига ўтказилди

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси таркибида бўлган «Зарафшон» миллий табиат боғи Давлат экология қўмитаси тизимига ўтказилди. Мутасадди идора томонидан боғ бўйича низом ишлаб чиқиш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни 3 ой ичида амалга оширилади.

Magic City`даги фотографлар жанжали пичоқбозлик билан якунланди

Magic City боғида икки фотосуратчи ўртасида содир бўлган жанжал вақтида улардан бири иккинчисига пичоқ ўқталди. Жабрланувчига ёрдам кўрсатилди, унинг аҳволи қониқарли эканлиги айтилмоқда. Гумондорга нисбатан маъмурий баённома тузилди.

«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳукумат қарорига кўра, «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди. У билан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асрашда салмоқли натижаларни қўлга киритганлар тақдирланади. Уларга БҲМнинг 4 баравари — 1,2 млн сўм пул мукофоти ҳам берилади.

Ўзбекистонда лицензияси бўлмаган криптобиржаларга кириш чекланди — ИЛМА

Криптоактивлар айланмаси соҳасини тартибга солувчи Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги машҳур криптобиржаларнинг сайтларига кириш уларнинг фаолият юритиш учун лицензияси бўлмагани сабабли блокланганини маълум қилди.

Фарғонада яшовчи шахсдан 13 кгга яқин наркотик модда мусодара қилинди

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида яшовчи фуқаро ўз ҳовлисида 17 туп «марихуана» етиштирганликда гумонланмоқда. Унинг хонадонида салкам 13 кг «наша» ва «кўкнори» борлиги аниқланди.

Сирдарёдан Тожикистон орқали Қўқонга борадиган автобус йўлга қўйилади

Тез кунларда «Гулистон — Қўқон» йўналишида Тожикистон орқали ҳаракатланувчи янги автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Йўл ҳақи 50 минг сўм атрофида бўлади, йўловчилардан хорижга чиқиш паспортини олиш талаб этилади. Йўловчиларни Тожикистон ҳудудида тушириш ва олиш тақиқланади.

Тошкентда биринчи ипотека маркази очилди

Тошкентнинг Яшнобод туманида ипотека маркази очилди. У пойтахтда қурилаётган уйлар, унга хизмат кўрсатадиган банклар, ипотека кредитлари шартлари ҳақида маълумотлар беради. Қайд этилишича, 2022 йилда ипотека кредитлари учун бюджетдан 13 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилган.

«Dori-Darmon» корхонаси хусусийлаштирилади

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Dori-Darmon» АЖни хусусийлаштириш учун консалтинг компания жалб этишни режалаштирмоқда. Корхонанинг 51% акциялари пакети сотувга қўйилади.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

«Менга нисбатан таҳдидлар бошланди». Ўзбекистонлик йўловчилар муаммосини ёритган ўшлик журналист

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида маҳаллий такси ҳайдовчиларининг Ўзбекистон фуқароларига нисбатан қўпол муносабати ва бир неча баробар юқори йўл ҳақи олиши каби муаммоларни ёритган ўшлик журналист Шоҳрух Соипов «Газета.uz» га ўзига нисбатан таҳдидлар бўлаётганини маълум қилди.