Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи 11 − 16 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида оммавий қабуллар ўтказади. Бу ҳақда Халқ қабулхонаси матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар қилди.

Мазкур оммавий қабуллар давлат раҳбари топшириғига мувофиқ, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни «маҳаллабай» ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд, Судьялар Олий кенгаши, Бош прокуратура, Давлат солиқ қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ички ишлар, Молия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Қурилиш, Фавқулодда вазиятлар ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, Марказий банк, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, «Ўзбектелеком» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Автомобиль йўллари қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман), Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги раҳбарлари аҳолини қабул қилади.

Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан қуйида келтирилган жадвал орқали танишиш мумкин.

Аҳоли келадиган

ҳудудлар номи

Сайёр қабул ўтказиладиган жой

Сана ва вақти

Қумқўрғон,

Бандихон ва Шўрчи

«Янги ер» МФЙ,
20-сонли мусиқа ва санъат мактаби биносида

11 июнь

соат 10:00 дан

Денов,

Олтинсой

«Истиқбол» МФЙ,

Денов тадбиркорлик ва педагогика институти биносида

12 июнь

соат 10:00 дан

Сариосиё,

Узун

«Шохжаҳон» МФЙ,

Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт техникуми биносида

13 июнь

соат 10:00 дан

Жарқўрғон,

Термиз, Термиз ш.

«Сурхон соҳили» МФЙ, Маданият уйи биносида

14 июнь

соат 10:00 дан

Ангор,
Музработ, Шеробод ва Қизириқ

«Маданият» МФЙ,

Мономарказ биносида

15 июнь

соат 10:00 дан

Бойсун

«Ўрта Мачай» МФЙ,

оилавий поликлиника боғида

16 июнь

соат 10:00 дан





















Эслатиб ўтамиз, мазкур қабуллар жорий йилнинг 5−11 май кунлари Фарғона вилоятидан бошланган эди.