«қорақалпоғистон» тегли мақолалар


Қорақалпоғистондаги колонияда 47 нафар маҳкумнинг жарроҳлик амалиётига эҳтиёжи борлиги аниқланди — омбудсман
20 март 2024, 22:03

Қорақалпоғистондаги колонияда 47 нафар маҳкумнинг жарроҳлик амалиётига эҳтиёжи борлиги аниқланди — омбудсман

Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили 27-сонли манзил колонияда мониторинг ўтказди. Барча маҳкумлар тиббий текширувдан ўтказилганда уларнинг 47 нафарига «Остеомиелит», «Остеохондроз» ташҳислари қўйилди. Уларга стационар даво муолажалари буюрилди.

«Янги Ўзбекистон ва Янги Қорақалпоғистоннинг тараққиёт йўли». Президент Амударё туманида янги кўприкни очиб берди (фото)
29 феврал 2024, 14:41

«Янги Ўзбекистон ва Янги Қорақалпоғистоннинг тараққиёт йўли». Президент Амударё туманида янги кўприкни очиб берди (фото)

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига бориб, 423 метрли янги кўприкни очиб берди. У поездда ва автомобилда юриб, кўприк сифатини кўздан кечирди. «Бу йўл жаҳонга очилаётган Янги Ўзбекистон, Янги Қорақалпоғистоннинг тараққиёт ва фаровонлик йўлларидир», — деди президент.

Президент Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонга боради
29 феврал 2024, 11:17

Президент Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонга боради

Пайшанба куни Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради. Иқтисодиёт, ижтимоий соҳалар ва маҳаллалардаги ишлар билан танишилади. Шунингдек, Хоразмни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилади.

Орол денгизи тубида навбатдаги саксовул экиш ишлари бошланди
19 феврал 2024, 18:00

Орол денгизи тубида навбатдаги саксовул экиш ишлари бошланди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигида идоралар ҳамда экофаол ёшлар томонидан Орол денгизи тубида саксовул экиш ишлари бошланди. 2024 йилда жами 150−200 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо қилиш режалаштирилган.

Батирбек Каипбергенов Қорақалпоғистон олий таълим вазири бўлди
13 феврал 2024, 09:26

Батирбек Каипбергенов Қорақалпоғистон олий таълим вазири бўлди

ТАТУнинг Нукус филиали директори сифатида ишлаб келган Батирбек Каипбергенов Қорақалпоғистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланди. У машҳур ёзувчи Тулепберген Каипбергеновнинг ўғли ҳисобланади.

Қорақалпоғистонга 2024 йилда 2,1 млд доллар инвестиция жалб этиш мўлжалланмоқда
11 январ 2024, 11:42

Қорақалпоғистонга 2024 йилда 2,1 млд доллар инвестиция жалб этиш мўлжалланмоқда

Қорақалпоғистонга 2024 йилда 2,1 млрд доллар инвестиция жалб этилиши мўлжалланмоқда. Президент ҳудудда янги иш ўринлари яратиш режаларини танқид қилиб, саноат зонаси, туризм, бўш ерларни тадбиркорларга сотиш ва норуда конларга саноатга олиб кириш орқали аҳолини банд қилиш мумкинлигини қайд этди.

Қорақалпоғистонда ичимлик ва оқова суви нархи ошди
3 январ 2024, 17:11

Қорақалпоғистонда ичимлик ва оқова суви нархи ошди

Қорақалпоғистонда 1 метр куб ичимлик суви нархи аҳоли учун 2900 сўм, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 5700 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, оқова суви нархи ҳам ошди.

Қорақалпоғистондаги газ қуйиш шохобчаларида чекловлар жорий этилди
7 декабр 2023, 12:57

Қорақалпоғистондаги газ қуйиш шохобчаларида чекловлар жорий этилди

Қорақалпоғистондаги газ тўлдириш шохобчаларига табиий газ етказиб бериш белгиланган режа асосида — соат 06:00 дан 15:00 гача амалга ошириладиган бўлди.

Япония Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига УТТ аппарати совға қилди
28 ноябр 2023, 09:34

Япония Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига УТТ аппарати совға қилди

Япония ҳукумати Қорақалпоғистоннинг Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига қарийб 100 минг долларлик ультратовуш текшируви аппарати совға қилди.

Қорақалпоғистонда эркак 13 ёшли қўшни қизнинг номусига текканликда гумонланиб ушланди
5 сентябрь 2023, 15:01

Қорақалпоғистонда эркак 13 ёшли қўшни қизнинг номусига текканликда гумонланиб ушланди

Элликқалъа туманида 13 ёшли қизни қўшни эркак зўрлагани айтилмоқда. Гумонланувчи ушланди, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Судочье — қамишлар, чинклар, қушлар макони. Бир вақтлар соҳилида юзлаб одамлар яшаган, ҳозир эса миллионлаб қушларга қўналға вазифасини бажарувчи кўлдан репортаж
30 август 2023, 22:55 2

Судочье — қамишлар, чинклар, қушлар макони. Бир вақтлар соҳилида юзлаб одамлар яшаган, ҳозир эса миллионлаб қушларга қўналға вазифасини бажарувчи кўлдан репортаж

Нукусдан тахминан 150 км узоқликда, Мўйноқ туманида, маҳаллий аҳоли «Суви дуччи» (ўзбекчасига «суви чучук») деб атаган, хариталарга Судочье номи билан киритилган кўллар тизими бор. У ерга борадиган тўғри ва текис йўл йўқ, шу боис масофани босиб ўтишга 4 соатча вақт кетади. «Газета.uz» репортажи.

Қорақалпоғистонга адлия вазири тайинланди
29 август 2023, 11:23

Қорақалпоғистонга адлия вазири тайинланди

Қорақалпоғистон адлия вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Элмурод Турсунов ушбу вазирликка раҳбар бўлди. Амангелди Пренов эса унга биринчи ўринбосар этиб тайинланди.

Нукус ИИБнинг собиқ бошлиғи Нукус туманига ҳоким бўлди
2 август 2023, 11:52

Нукус ИИБнинг собиқ бошлиғи Нукус туманига ҳоким бўлди

Зияуатдин Заитов Нукус тумани ҳокими этиб тасдиқланди. У бунгача Чимбой тумани ИИБ бошлиғи, Қўнғирот тумани ҳокими, Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. Ўтган йилнинг июль воқеалари вақтида Нукус шаҳри ИИБни бошқарган.

Қорақалпоғистондаги ҳужжатсиз уй-жойларга мулк ҳуқуқи берилади
31 июл 2023, 11:03

Қорақалпоғистондаги ҳужжатсиз уй-жойларга мулк ҳуқуқи берилади

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фуқароларнинг ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларсиз қурилган уй-жойлари жойлашган ер участкасига ижара ҳуқуқи, унда жойлашган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи эътироф этилади.

Қорақалпоғистонда эри билан жанжаллашгани сабаб фарзандини урган аёлга нисбатан жиноий иш очилди
28 июл 2023, 17:20

Қорақалпоғистонда эри билан жанжаллашгани сабаб фарзандини урган аёлга нисбатан жиноий иш очилди

Қораўзак туманида Қозоғистонда ишловчи турмуш ўртоғи билан жанжаллашиши оқибатида фарзандини уриб ҳақорат қилган аёлга нисбатан жиноят иши очилди. Болалар ота қарамоғига топширилди.

Қорақалпоғистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 14,2 млрд сўмни асоссиз сарфлагани аниқланди
21 июл 2023, 09:33

Қорақалпоғистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 14,2 млрд сўмни асоссиз сарфлагани аниқланди

Ҳисоб палатаси Қорақалпоғистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 14,2 млрд сўмлик асоссиз равишда маблағлар сарфланиши ҳолатларини аниқлади.

Қорақалпоғистонда Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилади
12 июл 2023, 16:15

Қорақалпоғистонда Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилади

Қорақалпоғистонда маданият ва санъат соҳаси вакиллари ва ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, гастроль сафарларини молиялаштириш каби ишлар учун Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилади. Унга Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги 2023 йил учун ажратилган пуллардан 20 млрд сўм йўналтиради.

Қорақалпоғистонлик ёшларга давлат грантида ўқиш учун қўшимча 3000 та ўрин ажратилади
4 июл 2023, 17:00

Қорақалпоғистонлик ёшларга давлат грантида ўқиш учун қўшимча 3000 та ўрин ажратилади

Шавкат Мирзиёев фармони билан Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган ёшлар учун 2023/2024 ўқув йилида давлат гранти асосида қўшимча 3000 та ўрин ажратилади.

Қорақалпоғистонда Labo ва Lacetti тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
13 июн 2023, 11:46

Қорақалпоғистонда Labo ва Lacetti тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистонда Lacetti қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, Labo билан тўқнашди. Оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, яна 2 киши шифохонага ётқизилди.

Қорақалпоғистондаги айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
13 июн 2023, 09:36

Қорақалпоғистондаги айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

Қорақалпоғистондаги устав фондида давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлмаган тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзлар берилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг