Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни Россияга ташриф буюради. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов икки мамлакат минтақалараро ҳамкорлик форумидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.

Президент учун бу ташриф унинг қайтадан давлат раҳбари этиб сайланганидан кейинги илк икки томонлама ташрифи бўлади, деди Сардор Умурзоқов .

Эслатиб ўтамиз, ташриф арафасида икки томонлама тадбирларнинг катта дастури, жумладан, таълим форуми, минтақалар форуми ва медиа-форум ўтказилади.