1 ноябрь куни соат 18:00 ларда Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани ҳудудидан ўтувчи 4-Р181 «Кипчоқ-Манғит-Туркманистон» автомобиль йўлининг 12−13 километрлари оралиғида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳайдовчи, 1968 й.т. У.Ю. Lifan русумли юк ташувчи мототциклда ҳаракатланаётиб, кескин ортга бурилиши натижасида орқасидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1956 й.т. К.Б. бошқарувидаги Nexia билан тўқнашган. Оқибатда Nexia қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, ҳайдовчи, 1963 й.т. Ф.М. бошқарувидаги Isuzu русумли юк автомобили билан тўқнашган.

Тўқнашувлар натижасида, Nexia русумли автомобиль йўловчиси 1960 й.т. А.Р. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида. Унинг 2017 й.т. набираси Б.Р. шифохонада вафот этган. Ушбу автомобиль ҳайдовчиси К.Б. ва яна икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Амударё тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.