Жанубий Корея 2050 йилга келиб пластик чиқиндиларидан воз кечишни режалаштирмоқда

Корея Республикаси пластик чиқиндиларини 2030 йилга келиб 60 фоизга, 2050 йилга келиб эса 100 фоизга камайтиради. Бу ҳақда ТАСС мамлакат президенти Мун Чже Иннинг сўзларига таяниб хабар бермоқда.

«Пластик табиатда тахминан 450 йилда парчаланади, микропластик эса нафақат денгиз ҳаётига, балки инсон саломатлигига ҳам таҳдид солади. Жанубий Корея Жаҳон океанини ифлослантирувчи пластик чиқиндилар муаммосини ҳал қилишда халқаро ҳамкорликни кучайтиради», — дея таъкидлади Мун Чже Ин. «Корея Республикаси 2030 йилга келиб бундай чиқиндиларни 60 фоизга камайтиради, аср ўрталарига келиб унинг миқдорини нолга етказади», деб қўшимча қилди у.


2021 йилда табиий офатлардан AҚШга етказилган зарар 100 млрд доллардан ошади — Байден

АҚШ президенти Жо Байден Колорадода сўзлаган нутқида мамлакатда табиий офатлар натижасида етказилган зарар рекорд даражадаги 100 млрд доллардан ошишини айтди. «Табиий офатлар ўтган йили Aмерикага 99 млрд долларга тушди. Бу йил рекорд янгиланади, 100 млрд доллардан ошади», — дея келтиради Оқ уй матбуот хизмати президентнинг сўзларини.

«Кеча мен Калифорниядаги Калдорнинг (ўрмон ёнғини) ҳалокатли оқибатларини ўз кўзларим билан кўрдим. Сўнгги икки ҳафта мобайнида мен Луизиана, Нью-Йорк ва Нью-Жерси штатларига бордим. Биз гувоҳ бўлган табиий офатлар тез-тез рўй беради ва бундан ҳам йириқроқ бўлади. Йил бошидан буён мамлакат бўйлаб 44 мингта ўрмон ёнғини содир бўлган, натижада 2,2 млн гектардан ортиқ майдон ёниб кетди. Бу миллиардлаб долларлик зарар ва ўн минглаб одамларни эвакуация қилишга олиб келди», — деди Байден.

Унинг сўзларига кўра, бунга иқлим ўзгариши сабаб бўлган. «Иқлим ўзгаришига нима сабаб бўлади? Инсон фаолияти. Биз иқлим ўзгариши таъсирига чидамли бўлиш учун сармоя киритишимиз керак. Биз, шунингдек, иқлим ўзгаришига қўшган ҳиссамизни секинлаштирадиган сармояларни эртага эмас, бугун киритишимиз керак», — дея қўшимча қилди АҚШ раҳбари.


Aфғонистоннинг футбол бўйича аёллар жамоаси «Толибон» тақиқидан сўнг Покистонга кўчиб ўтди

Бу ҳақда Интерфакс «Сабаҳ» нашрига таяниб хабар бермоқда. «Биз Aфғонистон аёллар футбол жамоасини қутлаймиз, улар „Торкҳам“ назорат-ўтказиш пунктига етиб келишди», дея келтиради нашр Покистон ахборот вазири Фавод Чаудрининг сўзларини.

Aввалроқ «Толибон»нинг маданият бўйича комиссияси бошлиғи ўринбосари Aҳмадуллоҳ Васик аёллар, жумладан, терма жамоалар спортчилари Aфғонистонда спорт билан шуғуллана олмаслигини айтганди.

Бундан ташқари:

  • АҚШ ҳукумати афғонларни қизамиққа қарши эмлаш жараёни тугамагунча тўхтатилган эвакуацияни қайта тикламайди, дея маълум қилди Вашингтон маъмурияти вакили. Таъкидланишича, афғонларнинг эвакуацияси улар орасида камида олтита қизамиқ ҳолати аниқлангани сабабли тўхтатилган эди. Ҳозирда улар америкалик мутахассислар томонидан эмланмоқда. «Вакцинация дам олиш кунлари охиригача якунланиши» кутилмоқда.

Шимолий Корея Япон денгизи томон иккита баллистик ракета учирди

Бу ҳақда «Рёнхап» Жанубий Корея Бош штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб хабар бермоқда. Таъкидланишича, чоршанба куни тушдан кейин номаълум турдаги ракеталар Шимолий марказий ички қисмидан учирилган. Сўнгги маълумотларга кўра, ракеталар тахминан 800 км узоқликка учиб, баландлиги энг юқори нуқтада 60 кмни ташкил қилган.

Шимолий Корея ракеталари Япония иқтисодий зонаси доирасида Япон денгизига тушгани ҳақида айтилмоқда. Япония ҳукумати дипломатик каналлар орқали КХДРга шу муносабат билан норозилик билдирди.

Корея Республикаси яқин орада Миллий хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилади. Ҳозирда мамлакат AҚШ ҳарбийлари билан биргаликда учирилиш тафсилотларини таҳлил қилмоқда.

Шу билан бирга, Шимолий Корея, Сеулдан Пхеньян ҳақида «ноўрин» баёнотлар эшитилган тақдирда, Жанубий Корея билан алоқалар узилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. КХДР раҳбарининг синглиси ва Корея ишчилар партияси марказий қўмитаси бўлим бошлиғи ўринбосари Ким Ё Чжонгнинг айтишича, Жанубий Корея президенти Мун Чже Иннинг «мамлакат янги ракеталарининг КХДРга етиш имкониятлари ҳақидаги фикрлари мантиқсиз ва афсусланарли». Унинг сўзларига кўра, «Мун Чже Ин Шимолий обрўсига путур етказишни давом этаверса, муносабатлар узилишига» олиб келиши мумкин.


Шунингдек:

  • Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари республиканинг собиқ президенти Aлмазбек Aтамбоевга нисбатан яна иккита айблов — Бишкекда тартибсизликлар уюштириш ва ўтган йилнинг октябрь ойи бошларида ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга уриниш айбловларини илгари суришди.
  • Франциянинг жанубидаги Ним ва Монпелье шаҳарлари орасидаги ҳудудда кучли ёмғир туфайли уйлар ва йўлларни сув босди. Юзлаб одамлар эвакуация қилинди.