Президент Шавкат Мирзиёев 30 август куни Кўксаройда Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан ватандошларни мукофотларни топшириш маросимида биринчи президент Ислом Каримов амалга оширган улкан ишларни ёдга олди.

«Вақт шиддат билан ўтяпти. Мустақиллик онларида туғилган фарзандларимиз бугун 30 ёшга киряпти. Биринчи президентимиз томонидан амалга оширилган улкан ишлар бугун ёдимизда турибди. Биз ҳеч қачон ўтган даврдаги ишларни ёмонламаганмиз, келгусида ҳам бундай қилмаймиз», — деди давлат раҳбари (иқтибос Kun.uz сайтидан олинди).

Унинг сўзларига кўра, мукофотловчи фармонга имзо чекиш жуда оғир масала.

«Чунки ҳамма тавсия қилади, лекин масъулият бир одамда. Шу одам халқни рози қилиш учун имзо чекади. Халқимиз мукофотланганларни кўриб, „Муносиб инсонлар тақдирланибди“ дейишлари лозим», — деди

Президент 2020 йил Ўзбекистон учун катта-катта синовлар йили бўлганини таъкидлаб ўтди.

«Аммо матонатли халқимиз билан бу синовларни енгиб ўтмоқдамиз. Бу синовлар бизни кўп нарсага ўргатяпти, кучли қиляпти», деди президент ўз сўзи бошида", — деди у.

Ислом Каримовнинг қандай сиёсатчи бўлгани, 2016 йилда унинг вафотидан кейинги воқеалар ҳақида Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоев Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида тўхталиб ўтганди.