Атабек Турсинбеков Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) бош консули этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби Юсуп Кабулжанов хабар қилди.

А.Турсинбеков 1987 йилда Нукус шаҳрида туғилган. 2009−2017 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида турли лавозимларда фаолият юритган.

2017−2021 йилларда Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси биринчи котиби сифатида ишлаган.

Ақтау шаҳридаги бош консулхона 2019 йилда очилган бўлиб, унинг консуллик округига Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Манғистау вилоятлари киради.