Токиодаги Олимпия баҳсларида Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Акбар Жўраев 109 кг вазн тоифасида 1 ўринни эгаллаб, олтин медали соҳиби бўлди.

Даст кўтариш машқида 193 кг кўтарган Жўраев, силтаб кўтариш дастурида 237 кг кўтарди. Иккала машқ натижасида унинг кўрсаткичи 430 кг бўлди. У силтаб кўтариш ва умумий кўрсаткич бўйича Олимпиада рекордини ўрнатди.

Бу Ўзбекистон спорт делегацияси учун Токиодаги Олимпия ўйинларининг учинчи медали бўлди. Хабар берилган вақтда Ўзбекистон Олимпиада умумий жадвалида 26 ўринда кетмоқда.

Олдинроқ Ўзбекистонга таэквондочи Улуғбек Рашитов олтин медали, дзюдочи Давлат Бобонов бронза медалини олиб келган эди.